Get Mystery Box with random crypto!

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватла | Расмий хабарлар I Официальные новости

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева вазирлик фаолиятига оид хабарларга изоҳ берди:


Қўриқлаш хизмати ходимлари иш ташлаши ортидан Реабилитация марказидаги хотин-қизларнинг хавфсизлиги таъминланмаётгани ростми?

— Баъзи сабабларга кўра, 2020 йилнинг август ойидан буён қўриқлаш хизмати ходимларига ойлик маош тўланмагани сабабли 2021 йил 9 феврал куни мазкур ходимлар ишга чиқишмаган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 10 феврал куни Марказнинг қўриқлаш хизмати ходимларининг ойлик маоши масаласи ижобий ҳал қилинган ҳамда шу кундан бошлаб Марказ биносини одатдаги тартибда қўриқлаш давом эттирилмоқда.


«Маҳалла раиси ва фаоллари авария ҳолатидаги бинода ишламоқда» (UzA) сарлавҳали мақолага муносабат

— Мақолада Навоий вилояти Кармана туманидаги «Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғини биноси авария ҳолатида экани, ходимлар учун хизмат хоналари етишмаётгани хусусида фикр юритилган.

Маҳаллаларни намунавий лойиҳалар асосида янгидан маҳалла комплекслари билан таъминлаш мақсадида «Навоий вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплексларини ташкил этиш бўйича манзилли Дастур» ишлаб чиқилган.

«Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий типдаги маҳалла комплекси 2021 йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.


«Ғузорда 26 та маҳалла раиси ноқонуний нафақа тайинлаган» (Nasafnews) сарлавҳали хабарга муносабат

— Ғузор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълумотига кўра, туманда 43 та фуқаролар йиғинида ўтказилган молиявий текширувлар давомида 26 та фуқаролар йиғини томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пулларини тайинлашда 53 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган ҳамда етказилган моддий зарарлар ихтиёрий қопланган, фуқаролар йиғинлари раислари тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official