Get Mystery Box with random crypto!

Вакцина билан аҳолини эмлашга маҳаллий мутахассисларимиз тайёр | Расмий хабарлар I Официальные новости

Вакцина билан аҳолини эмлашга маҳаллий мутахассисларимиз тайёрми?

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб берди:


«Ўзбекистонда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли фақат 6 та касалликка қарши эмланган. Ҳозирда эмлаш тақвими мунтазам такомиллашиб, тўлдириб борилмоқда.

Коронавирус вакцинаси янги вакцина, бироқ биз бу каби вакциналарни қўллаш бўйича етарлича тажрибага эгамиз. Шундай бўлса ҳам, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда коронавирусга қарши эмлаш кунларини ўтказиш бўйича тайёргарлик тадбирларида амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида мутахассислар бириктирилган.

Эмлаш тадбирларига жалб этилган тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, уларга маслаҳат, амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли равишда олиб борилаяпти, «Совуқлик занжири»га риоя қилган ҳолда коронавирусга қарши қўлланиладиган вакциналарни қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва маъмурий ҳудудларга етказиш чоралари кўрилган, жойларда малакали мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган, эмлаш пунктлари, ҳаракатдаги ва мобил бригадалар, эмлашдан сўнг ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда шошилинч ёрдам кўрсатадиган шифохоналар шай ҳолатга келтирилган.

Ҳозирга келиб, барча даволаш-профилактика муассаслари раҳбарлари, умумий амалиёт шифокорлари, иммунологлар, эпидемиологлар, вакцинаторлар ва уларнинг дублёрлари, вакцина сақлаш омборхона мудирлари, реаниматолог ва эмлашдан сўнг юз бериши мумкин бўлган асорат ва реакцияларни эпидемиологик назоратини олиб борувчи ҳамда тезкор чора-тадбирларни амалга оширувчи тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши эмлаш масалалари бўйича тўлиқ қайта тайёргарликдан ўтказилиши якунланмоқда».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official