Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда 7812 туп дарахт ноқонуний кесилган ва 15,3 млрд сўм | Расмий хабарлар I Официальные новости

2020 йилда 7812 туп дарахт ноқонуний кесилган ва 15,3 млрд сўмлик зарар етказилган

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди:


«Ўтган йили экологик назорат тадбирлари натижасида 3890 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жами 7812 туп дарахт, шундан 3428 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесилгани учун 136 нафар мансабдор шахсга 4,5 млрд сўм жарима солинди ва 15,3 млрд сўмлик етказилган зарар аниқланди.

Мораторий даврида қарийб 5609 та жисмоний ва юридик шахсдан қимматбаҳо дарахтлар ва турли ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилиши бўйича ариза тушган. Бу мурожаатларда 258 минг дарахт тупини кесиш масаласи кўтарилган. Шундан 182 минг туп қимматбаҳо дарахт кесилиши рад этилган.

Ижтимоий тармоқларда
бир йил давомида 400 га яқин дарахт кесилиши бўйича танқидий материал чиққан. Бу — дарахт кесилишининг олдини олиш бўйича ишларимизга яхши самара кўрсатяпти».

@Rasmiy_xabarlar_Official