Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.65K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
• t.me/Javlonbek_Abdusattorov

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-15 06:32:02 Коррупция ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашда кўмаклашганлар мукофотланади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг уч баравари миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг беш баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг етти баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — БҲМнинг
ўн баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-БҲМнинг ўн баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида;

г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида;

кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида.

@r_kusherbayev
58.7K views03:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 17:47:20 Японияга саёҳатимизнинг иккинчи қисми жуда қизиқарли жойдан бошланади. Бу императорлар макони. Ажойиб атмосфера ва ғайриоддий тарих билан бой жой.

Ушбу сонда биз Япониянинг анъанавий таомларини татиб кўрадиган гўзал Осака шаҳрига борамиз.

Иккинчи қисм аллақачон YouTube каналимизда сизни кутмоқда:




Саёҳатимизнинг биринчи қисми ҳавола орқали кўриш мумкин:





Охирги ва энг қизиқарли қисмни ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг!
18.6K views14:47
Ochish/sharhlash
2024-04-14 10:37:01
Ҳоким ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У сўралган пул ҳисобидан 15 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

@r_kusherbayev
33.4K views07:37
Ochish/sharhlash
2024-04-14 08:49:59
Йўллардаги потенциал қотиллар ҳақида

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганларни потенциал қотилга ўхшатаман.

Афсуски инсон ўлими билан тугаётган ЙТХларда маст ҳолда транспорт воситаси бошқарганлар улуши кўп.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси С.А.Г. ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб бораётганда қўлга тушган. Ҳуқуқбузарнинг мастлиги тиббий кўрик вақтида ҳам тасдиғини топган.

Маълумотларга кўра, судьяни расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган ЙҲХ инспекторига ҳозирда босимлар ўтказилмоқда.

Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз вазифасини бажариб, потенциал қотилдан одамлар ҳаётини сақлаб қолган ходим жазоланмаслиги, босимлар қилинмаслиги учун ҳам бу ҳақида маълум қилмоқдамиз.

Халқ берган амални суистеъмол қилиб, маст ҳолда рулда юрган бошқалар ҳам ўзларига хулоса қилишларига умид қиламиз.

@r_kusherbayev
34.4K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-04-13 22:11:35
Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги нотинчлик ва мураккаб вазият ҳақида...

@r_kusherbayev
47.4K views19:11
Ochish/sharhlash
2024-04-13 18:37:56 Дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бири - Япония ҳаёти ва табиати такрорланмас ўзига хос.

Тартиб, ўзаро ҳурмат ва тарихий маданиятга эга япон халқининг қўлга киритган ютуқлари, босиб ўтган ҳаёт йўлидан нималарни ўрганишимиз керак? Дунё халқлари ўртасида қандай қилиб бунча ҳурмат ва эътиборга эришган?

Шулар ҳақида сафаримиз давомида қисқача кузатганларимни ўртоқлашмоқчиман.

Ҳурсанд қиладигани Ўзбекистон ёшлари ҳам бу мамлакатда ўз йўлларини топишмоқда.

Қизиққанлар қуйида 3 қисмдан иборат видео орқали батафсил танишишлари мумкин.



42.3K views15:37
Ochish/sharhlash
2024-04-13 15:01:14
Ўқитувчилар ҳамон калтакланмоқда

Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани айтилмоқда - daryo.uz.

Вазирлик мутасаддилари ҳолатни ўрганмоқда экан.

Таълим ўнгланмагунча, жамият, давлат ўнгланмайди. Биз эса ўнгланиш ўрнига таълим берувчиларни калтаклашдан тўхтамапмиз. Бу кетишда фаровон ҳаёт, кучли фуқаролик жамияти ҳақидаги гаплар орзулигича қолаверади.

@r_kusherbayev
51.4K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-04-13 10:29:08 Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Ражабов Шерзод Абдимуратович лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@r_kusherbayev
40.5K views07:29
Ochish/sharhlash
2024-04-12 16:16:17
Электрон сигареталар ва IQOSлар тақиқланиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил.

@r_kusherbayev
45.2K views13:16
Ochish/sharhlash
2024-04-11 19:01:04
Monopoliya haqida ekan.

Manba
33.7K views16:01
Ochish/sharhlash