Get Mystery Box with random crypto!

Ҳоким ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди Қашқадарё вило | Rasul Kusherbayev

Ҳоким ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У сўралган пул ҳисобидан 15 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

@r_kusherbayev