Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.65K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
• t.me/Javlonbek_Abdusattorov

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-17 18:42:03
Оғир кунларда ҳам биргамиз!

Қозоғистондаги сув тошқинидан жабр кўрган қондош қариндош қозоғистонликларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этилди.

Бу хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек йўл 6-тор кўчаси, 20-уй.

Пластик карта рақами: 8600332956785400

Усенов Серикбай

тел. +99890-984-33-46

@r_kusherbayev
40.0K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-04-17 13:58:35 Электр ва табиий газ нархи ошиши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:

1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

@r_kusherbayev
44.2K views10:58
Ochish/sharhlash
2024-04-16 19:52:28
Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олган вақтида хизмат хонасида қўлга тушди.
20.6K views16:52
Ochish/sharhlash
2024-04-16 17:11:07
"Ошкора қотиллик қиссаси"

16 апрел тунда 00:37да ниқобли бир гурух шахслар давлат рақами белгиси йўқ эксковаторда Юнусобод тумани 8-мавзе 260-мактаб олдидаги дарахтларни нобуд қилгани айтилмоқда.

Айни вақтда ИИБ томонидан ушбу ҳуқуқбузарлар қидирилмоқда.

Қизиғи дарахтларни нобуд қилиш кимга, нимага керак бўлиб қолди?

Қидирув шу саволдан келиб чиқиб қилинса топиш ҳам осонроқ бўлса керак.

@r_kusherbayev
28.2K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:52:59 Электр ва табиий газ нархлари оширилмоқда

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

Табиий газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Шунингдек, 1 майдан бошлаб энергоресурслар истеъмоли учун ижтимоий норма қуйидагича:

электр энергиясига — ойига 200 кВт/соатгача;

газ (мартдан-октябргача) — 100 куб метргача;

газ (ноябрдан-февралгача, яъни иситиш мавсумида) — 500 куб метргача.

@r_kusherbayev
55.8K views11:52
Ochish/sharhlash
2024-04-16 07:57:25 Тожикистон виза режими бўйича Туркияга жавоб қайтарди

Тожикистон ҳам жавоб тариқасида Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилди.

Тожикистон ташқи ишлари вазирлигининг таъкидлашича, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2024 йил 28 мартдаги қарорига асосан, 2024 йил 20 апрелдан бошлаб Туркия фуқароларига нисбатан виза режими қўлланилади.

«Туркия фуқаролари Тожикистон Республикаси визасини хориждаги элчихоналар ва консулликларда олишлари мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия томони Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилган эди.

@r_kusherbayev
38.4K views04:57
Ochish/sharhlash
2024-04-15 20:27:45 Президент ишдан олишга кўрсатма берган прокурор депутатнинг дахлсизлигини ечмоқчи

Яқинда Янгийўл тумани кенгаши депутатлари депутат А.Азбаевнинг дахлсизлигини ечиш ҳақида прокурор Ф.Боборахимовнинг тақдимномасига рад жавоби беришганди. Сессияда депутатлар шундай овоз беришган.

Агар прокурор сессия қароридан норози бўлса вилоят прокурори орқали вилоят кенгаши депутатларига мурожаат киритиши мумкин. Лекин депутатларнинг бу кутилмаган қарори бошқа ўйинларни бошлашга мажбур қилган кўринади.

Қизиғи қонуний қабул қилинган сессия қарори ваколати бўлмаса-да туман ҳокимияти юристи томонидан рад этилибди. Камига прокурор тақдимномаси рад қилингани учун бу масала яна қайтадан кун тартибига киритилмоқда. Буни ҳеч бир қолипга сиғмайдиган, кулгули мана бу қарордан ҳам кўрса бўлади.

Савол: прокурор тақдимномасини рад этиш мукин бўлмаса, унда нега овозга қўйилган? Шунчаки рухсат, деган қарорни ясаб олишса бўлмасмиди?

Афсуски баъзи депутатларнинг қонун талабларидан яхши хабардормаслиги турли кучларга уларни истаганча ўйнатишга мажбур қилади, худди Янгийўлдаги каби. Бўлмасам ори бор депутатлар аввал овоз берган қарорлари нега яна қайта овозга қўйилаётгани, Президент ишдан олишни буюрган қонунбузар прокурор нега ҳалигача ишлаётгани, прокурор сифатида ишлашга ваколатлими, деган масалага қизиқишган бўлишарди. Чунки 2023 йил 2 август кунги мажлисда Президент томонидан Янгийўл тумани ҳокими ҳамда туманнинг бошқа сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилиш ҳақида кўрсатма берилганди.

Бошқа сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинган, бироқ прокурор ҳамон ўз жойида. Балки Президентга топшириқ ижроси бўйича бошқача ҳисобот беришгандир. Буни билмаймиз...

Ёмони шуки, депутат у дахлсизлиги ечилмай турибоқ ИИБда ноқонуний равишда ярим тунгача ушлаб турилиб, рухий азоб берилганини билдирмоқда. Прокурор эса бунга кўз юмган. Мана аҳвол!

Аслида депутатлар шу каби қонунсизликка эътибор қаратишлари керак. Бироқ бунинг учун уларда аввало журъат ва масалага чуқурроқ киришга хохиш бўлиши зарур.

Ҳозирча кузатамиз...

@r_kusherbayev

https://e-qaror.gov.uz/doc/1779826
44.3K views17:27
Ochish/sharhlash
2024-04-15 19:49:22
Икки бола оёққа турсин!

Саратон туфайли Абдували ва Музифанинг оёқлари кесилган. Айни югуриб юрадиган, ҳаётга энтикиб боқадиган ёшдаги ўсмирларнинг бошига тушган синовни англаш жуда оғир. Улар ҳали жуда ёш, мақсадлари улкан. “Сен кучлисан” кўргазмаларининг энг фаоли ҳам, суратлари энг кўп сотиладигани ҳам айнан шу болалар.

Уларга Туркиянинг “Протед” компаниясининг энг яхши протезларидан харид қилиш режалаштирилган. Бунинг учун сизнинг кўмагингизга муҳтожмиз. “Ўзимизники бўлмайдими?” деган савол туғилиши мумкин. Болалар ўсиш даврида, организми тез ўзгарувчан. Қолаверса, минг афсуски ҳали протезлар ишлаб чиқишда ё фойдаланишда хорижга ета олганимиз йўқ.

Икки бола учун протез нархи: 8.000 $.
Авиабилетлар (2 бола+2 она), 10 кун давомида яшаш, таомланишлари: 3.000$
Умумий  ҳисобда 11.000 $ зарур!

Uzcard: 5614681253844975 Раҳимова Саида

Ҳумо: 9860010113214240 Собиржонова Дилфуза

Visa: 4240150007734760 Раҳимова Саида
40.9K views16:49
Ochish/sharhlash
2024-04-15 13:38:29
«Ўзавтосаноат» давлат идоралари ходимларига Onix сотиб олишни таклиф қилмоқда

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан Адлия вазирлигига юборилган хатда вазирлик тизимидаги ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.

2022 йилнинг 1 ноябридан сотуви бошланган Onix кутилган даражада харидоргир бўлмади. Кўпчилик буни автомобилнинг нархи қимматлиги билан боғламоқда.

@r_kusherbayev
44.2K views10:38
Ochish/sharhlash
2024-04-15 11:01:54
Энди кундуз куни чироқ ёққан жарима тўлайди

Бундан бир неча йил олдин автомобилларнинг кундуз куни чироқларини ёқиб юришини мажбурий белгилаш ҳақида қарор қабул қилинганди.

Ҳам экологияга, ҳам чўнтакка зарар, бизнинг иқлимга мос бўлмаган бу қарор кўплаб эътирозларга сабаб бўлгач оҳири бекор қилинганди.

Энди эса тескари ҳолат. Айни кунларда кундуз куни чироқларни ёқиб қўйганлар жаримага тортилмоқда экан. Хусусан, йил бошидан бери «Ўзенергоинспекция» томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 247 та маъмурий иш расмийлаштирилибди.

Кеч бўлса-да камчилик ва хатолар тўғирланмоқда, соғлом ақл билан иш юритишга ўтилмоқда. Масалан, айнан чироқлар масаласида буни прогресс деса бўлади.

@r_kusherbayev
52.6K views08:01
Ochish/sharhlash