Get Mystery Box with random crypto!

Йўллардаги потенциал қотиллар ҳақида Маст ҳолда транспорт вос | Rasul Kusherbayev

Йўллардаги потенциал қотиллар ҳақида

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганларни потенциал қотилга ўхшатаман.

Афсуски инсон ўлими билан тугаётган ЙТХларда маст ҳолда транспорт воситаси бошқарганлар улуши кўп.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси С.А.Г. ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб бораётганда қўлга тушган. Ҳуқуқбузарнинг мастлиги тиббий кўрик вақтида ҳам тасдиғини топган.

Маълумотларга кўра, судьяни расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган ЙҲХ инспекторига ҳозирда босимлар ўтказилмоқда.

Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз вазифасини бажариб, потенциал қотилдан одамлар ҳаётини сақлаб қолган ходим жазоланмаслиги, босимлар қилинмаслиги учун ҳам бу ҳақида маълум қилмоқдамиз.

Халқ берган амални суистеъмол қилиб, маст ҳолда рулда юрган бошқалар ҳам ўзларига хулоса қилишларига умид қиламиз.

@r_kusherbayev