Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.65K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
• t.me/Javlonbek_Abdusattorov

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-04-11 16:42:39 Ўзбекистонликлар Қозоғистондаги табиий офатдан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этмоқда

Ўзбекистондаги қозоқ миллий маданий маркази томонидан Қозоғистонда рўй берган сув тошқини талофатларидан жабр кўрганларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида ихтиёрий гуманитар ёрдам карвони ташкил этилмоқда.

Ушбу хайрли ишга қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Ниёзбек йули 6-тор кўча, 20 уй манзилидаги "Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази"га етказишлари мумкин.

Мурожаат учун тел:
+99890-984-33-46,
+99899-830-44-67,
71)237-24-43

@r_kusherbayev
44.3K views13:42
Ochish/sharhlash
2024-04-10 07:21:02
Узоқ кутилган янгилик: депутатлар ўзбошимча эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди

Ушбу қонун фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган уй-жой, бошқа бино ва иншоот ёки кўчмас мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштилиши учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.

Бу қонун 3,8 миллиондан ортиқ фуқаронинг 493 минг гектарга тенг ер участкалари тақдирини белгилаб бериши айтилган.

@r_kusherbayev
75.0K views04:21
Ochish/sharhlash
2024-04-10 05:39:43
Барча мусулмонларга муқаддас айём - Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Рамазон ойида тутган рўзаларимиз, қилган дуо, эҳсон ва амалларимизни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин!

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз.

@r_kusherbayev
16.0K views02:39
Ochish/sharhlash
2024-04-09 15:55:10
Кредит рейтингларини белгиловчи, шунингдек, тадқиқотлар ва риск таҳлилларини ўтказувчи Moody’s Ratings – халқаро рейтинг агентлиги InfinBank’нинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражадан B1 даражага кўтарибди.

Халқаро рейтинг агентликларининг "катта учлиги" қаторига киритилган нуфузли ташкилот томонидан InfinBank’га бундай юқори баҳо берилиши бежизга эмас. Банкнинг сўнгги йиллардаги молиявий кўрсаткичлари ўсди, активлар ва рентабелликнинг юқори сифати, шунингдек, барқарор молиялаштириш профили ҳам унинг B1 даражасига кўтарилишига асос бўлди дейиш мумкин.

Яна бир ижобий томони шундаки, бу каби рейтинглар инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва рисклар даражасини тўғри баҳолашга ёрдам беради, банкнинг мижозлар учун жозибадорлигини оширади. Шулардан келиб чиқиб, InfinBank катта ютуққа эришди десак бўлади. Келгуси фаолиятида ҳам мана шундай муваффақиятлар тилаб қоламиз!

@r_kusherbayev
27.9K viewsedited  12:55
Ochish/sharhlash
2024-04-09 15:03:25
"Капиталбанк" саратонга чалинган болалар учун 500 млн сўм ҳайрия қилди

7 апрель куни юртимиздаги энг катта хусусий банк "Капиталбанк" 23 йиллигини нишонлади. Агар халқаро амалиётга эътибор берилса, ташкилотлар бундай саналарда қандайдир кўнгилочар дастур ёки тадбирлар ташкил этишади. "Капиталбанк" эса бошқача йўлдан борди. Тўғрироғи, муборак Рамазон ойида юртимиздаги ҳайрия ташкилотларидан бирига — саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаб келаётган "Ezgu Amal" ҳайрия жамғармаси ҳисобига 500 млн сўм ҳайрия маблағи ўтказибти.

"Ezgu Amal" жамғармаси — 2018 йил ноябрда ташкил этилган нотижорат ташкилот. Жамғарма фаолиятининг асосий йўналиши саратон ва оғир касалликка чалинган болаларга ёрдам бериш ҳисобланади.

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банкнинг нафақат мижозларга сифатли хизмат кўрсатиши, балки мана бундай ҳайрия ишларига қўл уриши одамни хурсанд қилади. Бу банкнинг мамлакатимиздаги ижтимоий масалаларга бефарқ эмаслигидан дарак беради. Шахсан ўзим буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим.

@r_kusherbayev
29.6K views12:03
Ochish/sharhlash
2024-04-09 11:33:36 Прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушган

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»га маълум қилишича, Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланган.

Қайд этилишича, 8 апрель куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларни олган вақтида ушланган.

@r_kusherbayev
34.4K views08:33
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:52:25
Юк автомобилларининг ҳаракатланиши чекланади

Рамазон ҳайити муносабати билан жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва шаҳарда юк автомобилларининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

@r_kusherbayev
35.4K views06:52
Ochish/sharhlash
2024-04-08 20:58:35 Рамазон ҳайити муносабати билан 10 апрель куни республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига БEПУЛ хизмат кўрсатади.
50.2K views17:58
Ochish/sharhlash
2024-04-08 16:19:01
Тошкентга вилоятдан келувчиларнинг кириши чекланиши мумкинми?

Тошкент шаҳар ИИББ фоҳишалик билан шуғулланганларнинг фоизини кўрсатишда аксари вилоятлардан келганига урғу бермоқда. Хусусан, шу йилнинг уч ойида 1068 нафар шахслар фохишалик учун жавобгарликка тортилгани, шундан 92,8 фоизи вилоятлардан келганлар эканини билдирган.

ИИББнинг бу иши эътирозларни пайдо қилмоқда. Масалан жамоат фаоли Нажмиддинбек Эрматов ёзмоқда:

"Бунда Тошкент ҳиссасига 7.2 фоиз, қолган фоизни 13 га бўлса, 7.1 чиқади. Барибир Тошкент сал бўлсада кўпроқ чиқяптику. 13 та ҳудудни битта қилиб статистикада устунлик ясашдан муддао нима?", дейди у.

Пойтахт ИИББсининг статистикада вилоятликларга урғу бериши пойтахтга вилоятлардан келувчиларнинг киришини чеклаш, илгаригидек "прописка" режимини қайтаришга уриниш, деган хавотирлар пайдо қилмоқда.

Бу хавотирлар қанчалик асосли эканлигини вақт кўрсатади. Бироқ давлат идоралари ишларни таснифлашда барча ҳудудларни бир томон, пойтахтни бир томон қилиб ажратиши нотўғри.

@r_kusherbayev
59.7K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-04-08 16:01:33
Ассалому алайкум саховатпеша юртдошларимиз!

Хаммамизга покланиш ойи, қутлуғ ой Рамазон муборак бўлсин

Бугун биз сизлардан Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Куйи Бешкент, Севинч МФЙ 16 уйда яшовчи 14 ёшли ЖАВОҲИРЖОН учун ёрдам сўрамоқчимиз.

ЖАВОХИРЖОН сиз-у бизнинг ёрдамимизга мухтож. У уч йилдан буён жигар церроз касаллиги билан азият чекмокда. Ҳозирда Хиндистонда "операция" учун моддий ёрдамга муҳтож.

Жавохирнинг "операцияси" учун имконингиз бдлса ёрдам берайлик!

Эхсоннинг мукофоти эхсондир!

РЕКВИЗИТЛАР:

ХАЛҚ  БАНКИ:

9860080319446615

ВИЗА АГРОБАНК
КАРТА  РАКАМИ;

4073420064146933
Картага уланган тел. ракам.
99 946- 82- 83

ROSSIA SBERBANK
2202 2023 9811 8558

Kartaga ulangan raqam
+79777260697
YUSUF SADULLO ÒĞLI.

Ҳамма карта  рақамлар онаси Фазилат  Абдурасулова  номида.
43.0K views13:01
Ochish/sharhlash