Электрон сигареталар ва IQOSлар тақиқланиши мумкинСоғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда
электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил.
@r_kusherbayev