Get Mystery Box with random crypto!

Президент ишдан олишга кўрсатма берган прокурор депутатнинг да | Rasul Kusherbayev

Президент ишдан олишга кўрсатма берган прокурор депутатнинг дахлсизлигини ечмоқчи

Яқинда Янгийўл тумани кенгаши депутатлари депутат А.Азбаевнинг дахлсизлигини ечиш ҳақида прокурор Ф.Боборахимовнинг тақдимномасига рад жавоби беришганди. Сессияда депутатлар шундай овоз беришган.

Агар прокурор сессия қароридан норози бўлса вилоят прокурори орқали вилоят кенгаши депутатларига мурожаат киритиши мумкин. Лекин депутатларнинг бу кутилмаган қарори бошқа ўйинларни бошлашга мажбур қилган кўринади.

Қизиғи қонуний қабул қилинган сессия қарори ваколати бўлмаса-да туман ҳокимияти юристи томонидан рад этилибди. Камига прокурор тақдимномаси рад қилингани учун бу масала яна қайтадан кун тартибига киритилмоқда. Буни ҳеч бир қолипга сиғмайдиган, кулгули мана бу қарордан ҳам кўрса бўлади.

Савол: прокурор тақдимномасини рад этиш мукин бўлмаса, унда нега овозга қўйилган? Шунчаки рухсат, деган қарорни ясаб олишса бўлмасмиди?

Афсуски баъзи депутатларнинг қонун талабларидан яхши хабардормаслиги турли кучларга уларни истаганча ўйнатишга мажбур қилади, худди Янгийўлдаги каби. Бўлмасам ори бор депутатлар аввал овоз берган қарорлари нега яна қайта овозга қўйилаётгани, Президент ишдан олишни буюрган қонунбузар прокурор нега ҳалигача ишлаётгани, прокурор сифатида ишлашга ваколатлими, деган масалага қизиқишган бўлишарди. Чунки 2023 йил 2 август кунги мажлисда Президент томонидан Янгийўл тумани ҳокими ҳамда туманнинг бошқа сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилиш ҳақида кўрсатма берилганди.

Бошқа сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинган, бироқ прокурор ҳамон ўз жойида. Балки Президентга топшириқ ижроси бўйича бошқача ҳисобот беришгандир. Буни билмаймиз...

Ёмони шуки, депутат у дахлсизлиги ечилмай турибоқ ИИБда ноқонуний равишда ярим тунгача ушлаб турилиб, рухий азоб берилганини билдирмоқда. Прокурор эса бунга кўз юмган. Мана аҳвол!

Аслида депутатлар шу каби қонунсизликка эътибор қаратишлари керак. Бироқ бунинг учун уларда аввало журъат ва масалага чуқурроқ киришга хохиш бўлиши зарур.

Ҳозирча кузатамиз...

@r_kusherbayev

https://e-qaror.gov.uz/doc/1779826