Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистон виза режими бўйича Туркияга жавоб қайтарди Тожикис | Rasul Kusherbayev

Тожикистон виза режими бўйича Туркияга жавоб қайтарди

Тожикистон ҳам жавоб тариқасида Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилди.

Тожикистон ташқи ишлари вазирлигининг таъкидлашича, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2024 йил 28 мартдаги қарорига асосан, 2024 йил 20 апрелдан бошлаб Туркия фуқароларига нисбатан виза режими қўлланилади.

«Туркия фуқаролари Тожикистон Республикаси визасини хориждаги элчихоналар ва консулликларда олишлари мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия томони Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилган эди.

@r_kusherbayev