Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2024-05-04 10:34:01 Экологларга ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган.

Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган.

Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Манба
23.9K views07:34
Ochish/sharhlash
2024-05-03 20:20:59 Оширилган энергия тарифлари, самарасиз субсидиялар, тақчил бюджет, имтиёздаги монополистлар, йўл қўйилаётган иқтисодий хатолар, олигархларнинг қонунларга таъсири ва эркин сайловларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида иқтисодчи Отабек Бакиров билан очиқ сухбат.

Кўринг ва мулохаза қилинг.

Батафсил қуйида:



30.5K views17:20
Ochish/sharhlash
2024-05-03 14:51:44
Менимча бошқа бирор соҳада бунчалик оғир юк(нагрузка) йўқ. Хатто ҳарбийлар, ички ишлар, депутатларнинг иши ҳам ўқитувчиларникидан кўра енгилроқ. Улар олдида таъзимдаман.

Ўқитувчиларнинг иш юкламасидан келиб чиқиб, улар энг юқори маош олувчи касблар қаторида бўлиши шарт, деб ҳисоблайман.

@r_kusherbayev
78.4K views11:51
Ochish/sharhlash
2024-05-03 14:06:25
Ёмон сигнал: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлаган

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилотининг 2024 йилги рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллабди. 2023 йилда Ўзбекистон 137-ўринда эди.

Маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда ҳокимиятни танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда.

«Расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўзини-ўзи цензура қилиш кенг тарқалган», дейилади маълумотда.

Агар шундай бўлса, унда мен ҳеч нарса демадим, менда айб йўқ...

@r_kusherbayev
34.2K views11:06
Ochish/sharhlash
2024-05-03 07:33:51
2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган бюджет тақчиллиги 25,6 трлн.сўмга етган.

Давлат идораларида эса ҳаражатлар ошишда давом этмоқда. Айниқса молия, иқтисод, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва албатта масъулиятсиз, очофат баъзи ҳокимликларда.

@r_kusherbayev
37.3K views04:33
Ochish/sharhlash
2024-05-03 06:31:12
Ҳақиқат ва адолат йўлида хизмат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Ҳар бир инсон тириклигида қадр топишга муносиб.

Шу боис, жамият рухини даволаш, эзгуликка чорлаш йўлидаги хавф-хатар, босим ва таънага тўла вазифани адо этишда куч қувват, сабр матонат ва албатта зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Азиз бошингиз омон бўлсин!

@r_kusherbayev
38.6K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-05-02 17:32:12 Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

@r_kusherbayev
20.4K views14:32
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:00:40
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда.

Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни режалаштирмоқда. Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади.

Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
21.3K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:42:26
Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб борилмоқда

Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди.

Шу асосда Экология вазирлигининг назорат инспекцияси ва Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани ҳудудидаги Чирчиқ дарёси қисмида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишаётгани аниқланди.

Табиатга 139 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 млн сўм жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлишди.

Техникалар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Дарёлар ўзанларида мораторий талаблари ижроси бўйича ҳудудларда рейдлар давом этмоқда.

@r_kusherbayev
22.8K views12:42
Ochish/sharhlash
2024-05-02 13:55:52
Автомобилнинг олд ойнасига 70 фоиздан кам бўлмаган ёруғлик ўтказадиган қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин.

Бунга рухсат учун тўлов йўқ.

@r_kusherbayev
30.7K viewsedited  10:55
Ochish/sharhlash