Get Mystery Box with random crypto!

Экологларга ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди | Rasul Kusherbayev

Экологларга ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган.

Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган.

Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Манба