Get Mystery Box with random crypto!

Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб бор | Rasul Kusherbayev

Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб борилмоқда

Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди.

Шу асосда Экология вазирлигининг назорат инспекцияси ва Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани ҳудудидаги Чирчиқ дарёси қисмида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишаётгани аниқланди.

Табиатга 139 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 млн сўм жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлишди.

Техникалар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Дарёлар ўзанларида мораторий талаблари ижроси бўйича ҳудудларда рейдлар давом этмоқда.

@r_kusherbayev