Get Mystery Box with random crypto!

Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошке | Rasul Kusherbayev

Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда.

Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни режалаштирмоқда. Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади.

Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.