Get Mystery Box with random crypto!

Ёмон сигнал: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона | Rasul Kusherbayev

Ёмон сигнал: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлаган

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилотининг 2024 йилги рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллабди. 2023 йилда Ўзбекистон 137-ўринда эди.

Маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда ҳокимиятни танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда.

«Расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўзини-ўзи цензура қилиш кенг тарқалган», дейилади маълумотда.

Агар шундай бўлса, унда мен ҳеч нарса демадим, менда айб йўқ...

@r_kusherbayev