Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-03-04 18:18:50 Бир ҳаким кишидан сўрашибди:
-Осмондаги ой гўзалми ёки онангиз гўзалми?

У киши жавоб берган эканлар:
-Осмондаги ойга қарасам, онам эсимга тушадилар. Онамга қарасам ой эсимдан чиқади.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
13.0K viewsedited  15:18
Ochish/sharhlash
2024-03-04 12:29:40
Шундай ғалати замонда яшаяпмизки, унда бой ҳам, камбағал ҳам ҳар куни бир неча км масофа юради. Уларнинг орасидаги фарқ эса: Камбағал қорнини тўйдириш учун юради, бой эса қорнидагини ҳазм қилиш учун!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.3K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-03-04 05:01:06 АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Кимдир ўйлар, эртага
Нима ичиб, не ейман?
Мен-чи ўйлайман, ўлсам,
Аллоҳга нима дейман?

Гохи харом ютганман,
Нахс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллоҳга нима дейман?

Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
Аллоҳга нима дейман?

Шайтон елкамга минса,
Ихлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
Аллоҳга нима дейман?

Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб хамёним,
Чўғда ёнарми жоним,
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳларим бир гала
Хайрияларим чала,
Дуойим беҳафсала
Аллоҳга нима дейман?

Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
Аллоҳга нима дейман?

Подшоҳ билиб боламни
Гоҳ ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,
Аллоҳга нима дейман?

Хушим олди жанонлар
Дўст тутинди нодонлар,
Тил сўзлади ёлғонлар
Аллоҳга нима дейман?

Гарчи номим мусулмон,
Ғайридиндайман нодон
Ёдламам сура Қуръон
Аллоҳга нима дейман?

Юрагим ҳадиксирар,
Кўзимда ёш ялтирар,
Тиззаларим қалтирар,
Аллоҳга нима дейман?

Май тўлдириб қадаҳга,
Чипта олиб дўзаҳга,
Қолдимми, эх мазаҳга
Аллоҳга нима дейман?

Гунохим кўплигидан,
Сиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман?
Аллоҳга нима дейман?

Гоҳи бўлдим такаббур,
Хеч қилмадим тафаккур,
Қўрқдим қилиб тасаввур,
Аллоҳга нима дейман?

Дардим бор шу жумлада
Хафтада бир Жумъада
Масжиддаман бир марта
Аллоҳга нима дейман?

Айб қилиб, айтмай узрим,
Кўпларга қилдим кибрим,
Чаён тўларми қабрим?
Аллоҳга нима дейман?

Номаҳрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим ёвни талаб,
Аллоҳга нима дейман?

Берилиб кайф-сафога,
Вафо қилмай вафога
Мукка кетдим зинога,
Аллоҳга нима дейман?

Ох, ақлимни занг босди,
Жойнамозим чанг босди,
Хатокордирман, рости,
Аллоҳга нима дейман?

Мен пули кўп бечора,
Тополмаяпман чора,
Аллох олмас-ку пора
Аллоҳга нима дейман?

Нафсингга бердинг деб эрк,
Хирсингга бердинг деб эрк,
Сенга деса ЖАННАТ БЕРК!!!
Аллоҳга нима дейман?

Юзланганимдир Каъбам,
Илтижо қилсам ҳар дам,
Қабулмикан-а тавбам,
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳ бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай ҳоли хароб йўқ,
Аллоҳга нима дейман?

Абдурроҳман Мешаян

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
21.7K views02:01
Ochish/sharhlash
2024-03-03 14:22:49 БУРГУТДАН ИБРАТ

Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.

Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..

...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, шахс сифатида бизни орқага тортадиган, мақсадларимиз йўлини тўсадиган қора хотиралар, одатлар; жамият сифатида ривожланишга фақат халақит берадиган урфлар, анъана номини олган янглиш тушунчалардан воз кечишга тўғри келади. Осон бўлмайди, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
24.1K viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2024-03-03 05:25:26 Инсонлар билан муомала қилишда Қуръони Каримдаги Хужурот сурасидан 9 та васият:

1.
Адолатли бўлинглар!
2. Ислоҳ қилинглар!
3. Текшириб кўринглар!
4. Масхара қилманглар!
5. Мазах қилманглар!
6. Лақаблар қўйиб олманглар!
7. Ғийбат қилманглар!
8. Жосуслик қилманглар!
9. Кўп гумондан четланинглар!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
24.5K views02:25
Ochish/sharhlash
2024-03-02 09:52:21 Аёл зоти ажойиб ҳилқат экан. Онкологияда одам кутиб ўтирган эдим. Кутиш залида бир аёл йиғлаб ўтирибди ёнида иккита аёл далда бериб уни овутиш билан оввора бўлиб турганди. Бироз телефонга чалғиб қолдим. Бир қарасам йиғлаб ўтирган аёл кулиб ўтирибди. Уларнинг гапига қулоқ солсам, гап кўйлак ҳақида кетяпти. Ёнидаги аёллар тўйда кийган кўйлагиз сизга роса ярашган эди, овсинизни қарангда ўзи қора бўлса, яна оппоқ қийим кийиб олганига ўлайми. Ўзи овсинингиз анча дидсиз аёлда деб гапириб ўтиришди. Овсин мавзусида 15 минутча сухбат қуришди аёл ҳам анча яйради. Мен эса ҳайрон бўлганча термулиб ўтирдим. Балки яқин орада иккала аёлдан мотиватирлик курсини сотиб оларман.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
17.0K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2024-03-02 06:00:16 Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!

Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...

Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.

Дилфуза Комил

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
27.8K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2024-03-01 15:22:26 Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди.

Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди. Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.

Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.

Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди. Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим!

Чарли Чаплин

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
33.3K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2024-03-01 09:04:45 ҚАЧОН МАСЖИД БОРАСИЗ?

Эй олтмишга етганлар,
Умри елдек ўтганлар,
Худодан бахт кутганлар,
Қачон масжид борасиз?

Югурасиз тўй деса,
Ноғора-ю куй деса,
Ширвоз кабоб, қўй деса,
Қачон масжид борасиз?

Ҳаром-ҳариш ютасиз,
Нафсни хурсанд этасиз,
Тағин жаннат кутасиз,
Қачон масжид борасиз?

Ҳой мўйсафид, майпараст,
Aёлпараст, кайфпараст,
Дўзахни ўйланг бир пас,
Қачон масжид борасиз?

…Олтмиш, етмиш ёшингиз,
Сажда кўрмас бошингиз,
Шайтондир йўлдошингиз,
Қачон масжид борасиз?

Оғизда ғийбат-иллат,
Иғво-ю миш-миш, туҳмат,
Сиздан ким олгай ибрат,
Қачон масжид борасиз?

Масжид — Худонинг уйи,
Намоз — нажотнинг суйи,
Жуъма — мусулмон тўйи,
Қачон масжид борасиз?

Оғир сўнгги пушаймон,
Кўзингни оч, эй инсон,
Савобга чорлар Усмон,
Қачон масжид борасиз?

Бобоқул Усмон

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
32.9K viewsedited  06:04
Ochish/sharhlash
2024-03-01 07:16:52 Бугун баҳор экан, энди билибман.

Муборак бўлсин ҳаммага

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.5K viewsedited  04:16
Ochish/sharhlash