Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-03-21 07:12:27 Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайдиган тўртта нарса:

1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синов дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
16.4K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2024-03-20 14:23:30 Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит хикоя қилади.

Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли сохаларга оид махсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат ахолиси нихоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Хамбург шахрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз хам бир столга ўтирдик, қорин хам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат хам тезда келди.

Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган хам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…

Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий охангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса бехудага кетказяпсизлар". Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари хақ эди.

Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.

Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники".

Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз даркор !!!

Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз эхтимоли катта.
Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли таржимаси

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
27.4K views11:23
Ochish/sharhlash
2024-03-20 03:26:08 Бир аёлнинг гапи:
"Намоз ўқиётган эдим. Кичик ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт икки ёш катта акаси келиб, уни койиб берди: "Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш — уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаяптилар, ахир".

Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожиз-у нотовон банда эканимни ҳис қилдим. Шундан сўнг қачон намозга "Аллоҳу акбар" деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади".

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
19.8K views00:26
Ochish/sharhlash
2024-03-19 07:46:36 Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
30.7K views04:46
Ochish/sharhlash
2024-03-18 12:49:54 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайдо бўлган биринчи бидъат - тўқликдир. Одамларнинг қорни тўйса, нафслари уларни дунёга олиб қочади!

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳа

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
19.3K views09:49
Ochish/sharhlash
2024-03-18 08:15:59
Қани бир бошни ишлатворелик! Сиз топа олдингизми?

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
20.0K viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2024-03-18 03:07:36 Нақадар гўзал ахлоқлисиз, ё Расулаллоҳ!

Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди.

Расулуллоҳ унинг қўлидаги бир коса узумни олиб едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар.

У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди.

Атрофида турган У зотнинг асҳоблари қараб турардилар аммо ул зот уларга узумни улашмадилар ва косадаги узумни табассум ила охиригача еб тугатдилар.

Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди.

Саҳобаи Киромлар Расулуллоҳга қараб:
– Ё Расулаллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрадилар.

Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
"У узум жудаям аччиқ экан, сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим! дедилар"

Муслим Ҳанафий

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
28.7K views00:07
Ochish/sharhlash
2024-03-17 03:04:09 Оқила келин

  Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас...
Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди...

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
32.5K views00:04
Ochish/sharhlash
2024-03-16 16:51:54 Бир дона пойабзал

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...

"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
39.1K views13:51
Ochish/sharhlash
2024-03-16 05:54:49 • Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
• Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
• Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
• Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
• Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор.
• Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
• Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.
Доим шукрда бўлинг. Ва, Алҳамдулиллаҳ, денг. Яхшилаб сананг. Сиз 10 марта камида, Алҳамдулиллаҳ, дедингиз.
Истасангиз, санаб кўринг!

Ушбу ибратни ўқиганларга раҳмат. Сабаб, сиз ўқидингиз. Ўзингиз ва мен ҳам сиз билан биргаликда ҳар бир шукроналик учун савоб олдик.

Истасангиз, яқинларингизга ҳам юборинг. Улар ўқиб, олган савобларидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг. Шундай гўзал, тинч ва осуда юртда яшаётганлигимиз учун яна бир бор Аллоҳга, Алҳамдулиллаҳ, деймиз.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
51.4K views02:54
Ochish/sharhlash