Get Mystery Box with random crypto!

Аёл зоти ажойиб ҳилқат экан. Онкологияда одам кутиб ўтирган эд | Қораланган Кутубхона

Аёл зоти ажойиб ҳилқат экан. Онкологияда одам кутиб ўтирган эдим. Кутиш залида бир аёл йиғлаб ўтирибди ёнида иккита аёл далда бериб уни овутиш билан оввора бўлиб турганди. Бироз телефонга чалғиб қолдим. Бир қарасам йиғлаб ўтирган аёл кулиб ўтирибди. Уларнинг гапига қулоқ солсам, гап кўйлак ҳақида кетяпти. Ёнидаги аёллар тўйда кийган кўйлагиз сизга роса ярашган эди, овсинизни қарангда ўзи қора бўлса, яна оппоқ қийим кийиб олганига ўлайми. Ўзи овсинингиз анча дидсиз аёлда деб гапириб ўтиришди. Овсин мавзусида 15 минутча сухбат қуришди аёл ҳам анча яйради. Мен эса ҳайрон бўлганча термулиб ўтирдим. Балки яқин орада иккала аёлдан мотиватирлик курсини сотиб оларман.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi