Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-03-17 03:04:09 Оқила келин

  Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас...
Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди...

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
32.5K views00:04
Ochish/sharhlash
2024-03-16 16:51:54 Бир дона пойабзал

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...

"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.

Имом Бутий.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
39.1K views13:51
Ochish/sharhlash
2024-03-16 05:54:49 • Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
• Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
• Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
• Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
• Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор.
• Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
• Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.
Доим шукрда бўлинг. Ва, Алҳамдулиллаҳ, денг. Яхшилаб сананг. Сиз 10 марта камида, Алҳамдулиллаҳ, дедингиз.
Истасангиз, санаб кўринг!

Ушбу ибратни ўқиганларга раҳмат. Сабаб, сиз ўқидингиз. Ўзингиз ва мен ҳам сиз билан биргаликда ҳар бир шукроналик учун савоб олдик.

Истасангиз, яқинларингизга ҳам юборинг. Улар ўқиб, олган савобларидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг. Шундай гўзал, тинч ва осуда юртда яшаётганлигимиз учун яна бир бор Аллоҳга, Алҳамдулиллаҳ, деймиз.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
51.4K views02:54
Ochish/sharhlash
2024-03-15 15:16:42 Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
31.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2024-03-15 03:24:30 Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади. Косаси оқармаслиги мумкин, аммо укосаларни оқартиришни ўргатади. Машина минмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади. Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади. Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди. Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…

Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
12.7K views00:24
Ochish/sharhlash
2024-03-14 14:15:20 ОИЛАДА НEЧИНЧИ ФАРЗАНДСИЗ?

Тўнғич фарзанд

Идеалликга интилувчан;
муваффақиятга эришувчан;
етакчи;
ҳокимият кишиси;
масъулиятли;
мослашувчан;
виждонли;
ишончли;
эҳтиёткор;
назорат қилувчи.

Ўртанча фарзанд

Вазиятга мослашувчан;
мустақил;
раҳмдил,
яхши суҳбатдош;
тинчликсевар;
киришимли;
гапга қулоқ соладиган;
ёлғизликка мойил.

Кенжа фарзанд

киришимли;
жозибали;
дўстларини яхши кўрадиган;
чўрткесар;
манипулятор;
ҳазилкаш;
эътибор талаб қиладиган;
худбин.

Ёлғиз фарзанд

ўзига ишонган;
виждонли;
масъулиятли;
идеалликка интилувчан;
диққат марказида бўлишни ёқтиради;
эрта улғаяди;
доим атрофдагилар қўллаб-қувватлашини истайди;
аразчи;
етакчи!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
15.4K views11:15
Ochish/sharhlash
2024-03-14 06:09:02 • Ишинг юришаверса, фазлимдан, деб билма. Cендан яхши қанчадан-қанча инсон бу дунёда иши унча юришмаган ва юришмаётган бўлиши мумкин.
• Бойлигинг кўпайса, ҳаракатимдан деб ўйлама. Сендан яхши ва кўп ҳаракат қилган ва қилаётган инсонлар камбағал бўлиши мумкин.
• Дуоларинг кетма-кет қабул ва ижобат бўлаётганини сезиб қолсанг, яхши амалларим учун деб ғурурланма. Сендан яхши амал қиладиганлар жуда кўп бу дунёда.
• Аллоҳ тўрт мучангни соғ қилган, сиҳат-саломатлик берган бўлса, Аллоҳ мени яхши кўрганидан деб билма. Аллоҳга сендан суюмли қанча инсон саломатлиги унча эмас, лекин шукр қилишади.
• Умрингни узун қилса, мени ўта суйганидан ва менга фақат яхшилик тилаганидан деб ўйлама. Чунки Аллоҳ суйган ва яхшилик истаган қанчадан-қанча инсоннинг умри узун бўлмаган...
• Хуллас, кетма-кет кўраётганинг неъматлар тўғри йўлдалигингдан, амалларинг қабул бўлаётганидан эмас, имтихон учун, сени синаш  учун ҳам бўлиши мумкин.
• Ҳовлиқма. Аллоҳдан қўрқ. Ўзингни ўнгла.

Нуриллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
26.3K views03:09
Ochish/sharhlash
2024-03-13 12:03:56 Калтак ва тарбия

Аксариятимиз бола тарбиясида ота-онамиздан ўрганганларимизга таянамиз. Аммо таассуфки, юз йилдан кўпроқ вақтдан бери бу жамиятда нотўғри “тарбия” ҳукмрон. Оммавий маданиятнинг энг оғриқли нуқтаси ҳам шунда дейиш мумкин. Бобоси жанг майдонларида толиққан, отаси қишлоқда туғилиб-ўсиб ўқишга имкони бўлмаган бугуннинг катталари ҳаёт ташвишларига шу қадар берилганларки, ҳатто, ҳовучлари орасида болаларини йўқотаётганларини англамайдилар ҳам.

Калтак жаннатдан қувилганми?

“Калтак жаннатдан чиққан” ибораси шарқ дунёси кишиларининг онгига шу қадар сингиб кетганки, ота-оналар бу жумлани илоҳий сўзларни талаффуз этгандек ишлатадилар. “Калтак жаннатдан чиққан” деган ёлғонни ким кашф қилиб, ҳаётга татбиқ қилгани ноаниқ, аммо ким бўлса ҳам ёлғонига гўзал тўн кийдирибди. Диний атама билан бирга қўллаб, калтак сўзига одамларнинг тилини шунчалик ўргатиб юборишибдики, баъзи оилаларда тарбия деганда бола шўрлик калтакни тушунадиган бўлиб қолган. Лекин ўйлаб кўрилса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “жаннатдан чиққан” усулни ҳеч қўлламаганлар. Расулуллоҳ ҳеч қачон болани урмаганлар, ҳатто баланд овозда, таҳдидли танбеҳ бермаганлар. Шунинг учун калтак жаннатдан чиққан эмас, чиққан бўлса ҳам у жаннатдан қувилган десак тўғрироқ бўлади!

Муҳтарам ота-она! Зинҳор болангизни урманг, калтакламанг! Боласини калтаклаб “тарбия”лаган бир қанча ота-оналар бугун меҳрга зор, изтироб ва надоматда яшаяптилар. Боласини уриб-сўкиб, гўдакнинг мунғайган юзига қарашга юраги бетламай бошқа хонага кириб йиғлаган ота-оналарни ҳам кўп бора кўрганмиз.

Болани калтаклаш — чорасизлик Чорасизлик эса илмсизликдандир. Болангизнинг ўйинқароқлиги, шўхлиги билан қандай курашиш кераклигини билмасангиз, илмсизлигингиз аламини болангиздан олишга ҳаққингиз йўқ! Калтак болани ё сурбет қилади, ёки ёлғончи қилади. Урсанг эти, сўксанг бети қотар, деган гап бежиз эмас.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
19.2K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-03-13 06:30:29 Кичиклигимизда уйда товуқ гўштидан таом қилинганда дадам доим бўйин қисмини тезда олдиларига олволардилар. Гўштли қисми бизга қолар эди. Суякли гўштсиз қисмини нимасини яхши кўрар эканлар деб ҳайрон бўлардим. Ўзим ота бўлиб шуни англадимки, дадам лаззатни бўйин гўштидан эмас, бизнинг иштаха билан ейишимиздан топар эканлар. Лаззат товуқнинг бўйинида эмас дадамнинг юрагида экан.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
16.9K views03:30
Ochish/sharhlash
2024-03-12 14:53:04 Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.

Дунё, сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам, тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. 

Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз, ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

Ориф Таскиннинг "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
12.6K views11:53
Ochish/sharhlash