Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-01 10:50:06
Қатъият

Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга юришни ҳам эпласанг катта гап дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин ФИФАнинг дунёнинг энг яхши футболчисига аталган "олтин тўпи"ни олди. 6 марта!

Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Булар: биринчиси — Гарринча; иккинчиси — Харламов; учинчиси — Месси; тўртинчиси эса — Хокинг!

Бу инсонлар қийинчиликларга қарамасдан шу даражаларга эришдилар. Сизда эса булардан кўпроқ имконият, ғайрат ва куч бор. Сиз ҳам ўз бетакрорлигингизни намоён қилинг.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
35.4K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-04-30 05:16:14 Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммойим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.

Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса, ўша ҳал қилиш керак", деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит беряпти". Мол: "Бу менинг муаммойим эмас", деди...

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...

Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош-қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...

Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммойим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон кйдирган сичқон эса ҳамон тирик...

Хулоса ўзингиздан!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
53.1K views02:16
Ochish/sharhlash
2024-04-29 04:23:19 Ишга кириш мақсадида суҳбатга борган олий маълумотли қизга илмий салоҳиятини синаш учун ходим томонидан қуйидаги саволлар берилди:

- Панама шляпаларини қайси мамлакат тайёрлайди?
Қиз ўйланиб қолди, кейин таваккалига жавоб берди:
- Эквадор.

Энсаси қотган ходим яна савол берди:
- Хитой крижовникларининг ватани қаер?
Қиз шифтга қараб:
- Янги Зеландия.

Ходим кўзи ола-кула бўлиб, кейинги саволни берди:
- Канар ороллари қайси ҳайвон ё қуш шарафига номланган?
Қиз иккиланиб:
- Ит.

Ходим мияси қисиб, саволлар беришда давом этди:
- Самолётлардаги махсус қора қутининг ранги қанақа бўлади?
- Сариқ.

Ходим асабийлашганидан юраги увуша бошлади:
- Жаҳон тарихидаги Юз йиллик уруш неча йил давом этган?
- Менимча 116 йил.

Ходим адойи тамом бўлиб охирги саволни берди:
- Россияда Октябрь инқилоби қачон нишонланади?
- Ноябрда.

Ходим индамай ўрнидан турди-да, қизга бир оз тикилиб қолди. Кейин эса деди:
- Сиз барча саволларга тўғри жавоб бердингиз. Табриклайман! Эртадан ишга чиқишингиз мумкин.

Ҳа қиз чиндан ҳам барча саволларга тўғри жавоб берганди.

Панама шлаяпалари чиндан ҳам Эквадорда ишлаб чиқарилади.

Хитой крижовниклари (реза меванинг бир тури) ватани Хитой эмас, балки Янги Зеландия.

Канар ороллари эса канарейка қуши шарафига эмас ит шарафига "Канар" деб номланган. Лотинчада "канар" сўзи итни билдиради.

Қолган жавоблар ҳам айнан тўғри айтилган. Сиз-чи, сиз? Ўзингизча қизни ўқимаган аҳмоққа чиқараётганмидингиз?

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
25.0K views01:23
Ochish/sharhlash
2024-04-28 05:20:06 Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: "Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин".

Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади.
— Йўқ, — деди устози унга. — Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.

Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади.
— Кўрдингми, — деб кулди рассомнинг устози. — Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган — ислоҳ этадиганлар жуда кам.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
39.9K views02:20
Ochish/sharhlash
2024-04-27 18:26:03 Орзу

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим...
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
24.8K views15:26
Ochish/sharhlash
2024-04-26 09:01:44 Ташқари -10 даража совуқ. Йўл юзида эгни юпунроқ, дийдираб турган одам қўлини базўр кўтараяпти. Тўхтадим, эшикни очиб ака фалон жойгача (манзилни айтишни хоҳламадим) 2000 сўм бўладими деди титраб. Совиб қолибсиз ўтиринг дедим. Эгни юпун, оёқ кийими юпқалиги сабаб совуқ жонидан ўткан, дийдирабгина машинага ўтирди. Бироз йўл юргач, исинди чоғи секин гапира бошлади:
- Таксида юрадиган бола эмасман, жонимдан ўтиб кетти совуқ, оёқдан сув ҳам ўтган мажбур сизни тўхтадим.
- Совуқда нима қилиб юрибсиз деб, сўрадим мен.
- Болларни бир хурсанд қилай деган эдим. Сиз мени олган жойда, бурчакда Гўшт дўкон бор кўрган бўлсангиз. Ўша ерда арзон қийма сотаётган экан, килоси 60 минг сўм. Ҳар доим гўштга қурбим етмайди, бир қийма олиб келиб болаларни хурсанд қилмоқчи эдим. Буёғи қиш, совуқ, кучлироқ овқат ейилмаса болалар кўп касал бўлади, дори - дармонга пул қайда дейсиз.
- Қийма олдингизми, яна сўрадим мен.
- Олдим ака, ярим килога мўлжаллаб пул олган эдим. Пиёда келдим, пиёда кетаман деган эдим. Қарасам кун совуқ, 28000 сўмлик қийма олдим, 2000 сўмга йўлкира қилаяпман. Сал иссиқроқ бўлганда пиёда кетар эдим.
- Уйингиз иссиқми, яна сўрадим мен.
- Кўчадан кўра иссиқроқ, кулади. Ҳовлида тураман, газ йўқ, свет кунига 1 соатча берилаяпти, шунда ҳам иккита лампа ёқилса биттаси хира бўлиб қолади. Сув йўқ 1 ҳафтада бир келади, шунда ёмкостга йиғиб оламиз, мана 3 кундирки у ҳам музлаган. Овқатни амаллаб кўмир аралаш ўтинда қилаяпмиз. Ўзим чинни заводда ишлайман, кечадан бир оз вақтга таътилга чиқдик, газ йўқ, иш тўхтади. Хўжайин барака топсин, бир мунча пул берди. Хуллас яшаяпмиз ака шукр.
Лой, сирпанчиқ йўллар оралаб, пасқам уйлар томон кириб бораяпман, кимдир ойналарини целлофан билан, кимдир латта билан беркитган. Атроф бир мунча тутун, ҳамма топганини ёқиб исинаяпти. Нарироқда электри йўқ столба турибти, икки столба ораси футбол ўйнаётган болалар учун дарвоза вазифасини бажараяпти. Сариққа бўялган газ қувурлари маҳалла бошидан узиб ташланган, балки ёзда болаларга турник сифатида ас қотар бу қувурлар...
Уёғига ўйлагим ҳам келмади...

Озгина кутсак ёз келади.

Фейсбукдан.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
22.1K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-04-25 06:47:02 Аёлим ишламайди.

Эр ва психолог ўртасида суҳбат

— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингиз-чи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингиз-чи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни “Ишламайди! Ишсиз!” дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни “Ишламайди! Ишсиз!” дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни “бекорчи” дейишади.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
16.6K views03:47
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:41:58 Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

Дарҳақиқат, бугунги таълим тизимимиз кучли ўқитувчиларга муҳтож...

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
13.0K views05:41
Ochish/sharhlash
2024-04-22 09:19:35 10 та ҳаёт ҳикмати!

Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
21.2K viewsedited  06:19
Ochish/sharhlash
2024-04-19 07:27:10 Ажойиб луғат

• Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
• Она - маошсиз, «отпусксиз» туну кун ишловчи супер инсон!
• Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
• Қайнота -  икки аёл жангида мажбурий судья.
• Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.
• Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.
• Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.
• Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
• Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
• Қиз - палаҳмон тош. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.
• Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
• Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
16.7K views04:27
Ochish/sharhlash