Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-04-18 08:00:06 Доноларнинг ушбу ўгитларини эслаб қолинг ва умр бўйи амал қилинг. Кам бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ!

1.
Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

2.
Одамнинг ўзи истамаса, ҳеч қандай ўгит-насиҳатлар унга тўғри йўл кўрсатолмайди.

Р. Роллан

3.
Ҳеч қандай хато қилмаган одам, ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир.

Юнус Эмро

4.
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

Браян Трейси

5.
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

Маҳмуд аз-Замахшарий

6.
Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

Бернард Шоу

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
13.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-17 05:35:45 — Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
35.4K views02:35
Ochish/sharhlash
2024-04-16 07:50:06 Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?..

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор.
Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган.
Шу укам айтади:
– Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман...

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
– Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман.
Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
– Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
– Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти.
– Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди...

Туркиядаги танишим айтади:
– Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан...

Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос. Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса.

Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг. Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
13.1K views04:50
Ochish/sharhlash
2024-04-15 05:21:51 • Фоҳишанинг қўлида iPhone 15.
• Мактабда 20 йилдан бери дарс берадиган ўқитувчи қўлида экрани синган оддий андроид.
• Ўқитувчи тарбия ҳақида пост қўйса ёки гапириб чиқса, нари борса, 15-20 та одам кўради.
• Фоҳиша ярми очиқ бадани учун миллионлаб "like" босилган.
• Фоҳиша чиқиб чиройли гапирса, "юракча"лар босилган.
• Ўқитувчи дарсда сўкинган болани ургани учун ҳамма ҳақоратлаб, комент ёзган.
• Мактабдаги ўқитувчилар аслида энг кўп маошни олишлари керак, ватан ҳимоячиси ҳарбийлардан кўра ўқитувчилар бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз? Чунки уларнинг қуроли мафкура ва тарбиядир. Бу ҳар қандай қуролдан кучли ва самараси аниқ воситалиги ҳеч кимга сир эмас...
УНУТМАНГ ПРЕЗИДЕНТЛАРНИ, ҲОКИМ ВА ОЛИМЛАРНИ, ОДДИЙ ЧЎПОННИ, СИЗНИ-БИЗНИ, ҚАЙСИДИР МАКТАБДА ОДДИЙ ЎҚИТУВЧИ ЎҚИТГАН!!!

Ихтиёр Эсонов


Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
29.8K views02:21
Ochish/sharhlash
2024-04-13 09:42:45 ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.

1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.

2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.

3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.

4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.

5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.

6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).

7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.

8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.

9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.

10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.

Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.

Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.6K views06:42
Ochish/sharhlash
2024-04-08 02:45:06
Бир ривоятда айтилишича «Қиёмат бошланганда Исрофил алайҳиссаломнинг сури чалиниб барча бандалар унинг ортидан эргашар, ҳатто қабрда ётган ўликлар ҳам тирилиб аршга чиқиб борар экан. Аллоҳнинг буйруғи ила ердаги жами мавжуд бинолар йиқилиб, тупроққа қоришаркан. Неҳолки, фақат тандиргина йиқилмай турар экан. Шунда Аллоҳдан вахий келиб бунинг сабабини сўраса:
− Бекам узоқ йиллар менинг тафтимга бағри куйиб, эри ва болалари учун ризқ пиширди. Бекамнинг гуноҳларидан кечсанг йиқиламан, − дея жавоб берар экан тандир.

"Тандир" сўзининг маъноси ҳам аслида "таън" − "дир", яъни: бекасининг гуноҳлари учун таъндир, деган сўзидан олинган" дейилибди..

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
35.8K views23:45
Ochish/sharhlash
2024-04-06 03:11:26 Аллоҳ таолодан бирор нарса сўрасангиз, албатта, мукаммал қилиб сўранг! Номигагина, чала сўраманг! Фарзанд сўраяпсизми... солиҳ, соғлом, гўзал, фаросатли ва ҳаказо тўлдириб сўранг!

Уй сўраяпсизми... барокатли, яхшиликка бой, қўшнилари яхши ва ҳаказо тўлдириб сўранг!

Иш сўраяпсизми, пул сўраяпсизми, турмуш ўртоқ сўраяпсизми тўлдириб сўранг!

Уйланиш арафасида турган йигитлар... сизга итоат қиладиганини сўранг, қомат, чирой ўткинчидир.

Турмуш қурмоқчи бўлган қизлар... мукаммал сўранг, чиройли бўлсин, пули бўлсин билан иш битмайди. Пули бўлгани билан сизга бермаслиги мумкин, чиройи бўлгани билан аҳмоқ бўлиши мумкин. Жўмардини сўранг, номарддан Ўзи сақласин!

Қизларимга доим: "Виждони борини сўраларинг, Аллоҳдан қўрқадиганини сўраларинг, инсофи борини сўраларинг", деб чарчамадим. Кўпни кўрдим, виждонни биринчи ўринга қўйдим. Намоз, рўза бошқа ибодатлар инсонни ўзи учун экан, бошқаларга ундан наф йўқ. Виждон, инсоф бўлмаса ана бу катта муаммо...

Зулфия Махмуд

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
22.6K views00:11
Ochish/sharhlash
2024-04-05 02:33:25
Эрон киносидан лавҳа.

Бир одам ночорлигидан нон ўғирлади. Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди:

Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди, ота?
Сотувчи:
-Хеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз хам эсдан чиққан.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
13.9K views23:33
Ochish/sharhlash
2024-04-04 07:24:40 Умр ҳақида

Габриэль Гарсиа Маркес:

- 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
- 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
- 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
- 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
- 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
- 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
- 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
- 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
- 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
- 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
- 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
- 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
- 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
- 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
- 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.6K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-04-03 05:12:15 Ҳозирги кўпчилик касалликларнинг сабаби... инсоннинг очликни ҳис қилмай қўйганидир! Инсон учун экологик муаммолардан кўра давомий тўқ юриш (бунинг ортидан келиб чиқадиган ортиқча вазн, семизлик эмас) хавфлидир.

Очлик – организмнинг ўзига хос стерилизациясидир. Очликни ҲИС қиладиган тана доимо тўқ юрадиган танага нисбатан соғлом бўлади. Сабаби, очлик натижасида инсон вужудида аутофагия жараёни фаол бўлади. Организмларнинг тозаланишида – стерилизациясида аутофагия жуда муҳим ва асосий жараён.

Ҳужайралар қарийди, ўлади ва ўлик ҳолатида танада қолади. Ўлик ҳужайралар ёғ, оқсил ва углеводлардан иборат. Айнан очлик – аутофагия жараёнида мана шу “биологик чиқиндилар” парчаланиб, ўзлаштирилади. Натижада инсон танаси ўлик ҳужайралардан – “биологик чиқиндилар”дан қутулади. Саратон ҳужайралари ҳам ана шундай тарзда ўзлашади (йўқ қилинади). Ёки, бошқача айтилса, “эритилади”.

Очлик қоннинг кимёвий таркибини яхшиланишига ёрдам беради. Энг аввало, ортиқча глюкоза тўпланмайди, натижада, қандли диабетнинг олди олинади.

Очлик саратон ҳужайралари ҳосил бўлишининг олдини олади. Саратон касалликларида очликка етадиган профилактик усулни ҳали замонавий тиббиёт таклиф этолмаган.

Очлик миянинг тўлақонли ишлашига ёрдам беради. Энг қизиғи, инсон оч қолган маҳалда хотираси яхши ишлайди, айниқса, ўқиган нарсаси миясида қолади. Инсон тўқ бўлса, тана инсон учун эмас, балки, биринчи навбатда, таомни – ёғ, оқсил ва углеводларни парчалашга ўтади. Тана аъзолари зўриқиб ишлайди. Очликда эса аксинча жараён кетади, тана аъзоларининг юкламаси кам бўлади. Ҳар нарса ишлатилаверса эскиради, қобилиятини йўқотади. Тана аъзоларимиз ҳам шундай. Очлик жараёнида тана аъзолари пассив тиним ҳолатига ўтади. Эътибор беринг, очлик вақтида одам ҳожатга кам боради. Бу дегани, ошқозон, ичак, буйрак, жигар... каби аъзолар дам оляпти. Ўйлаб кўринг, ўзингиз дам олмай ишласангиз қай аҳволга тушасиз?

Энди яна бир ўйлаб кўринг: кечки овқат рациони кучли бўлса, тана аъзолари туни билан ишлаб чиқади. Одамнинг ўзи ухлайди, аъзолар эса ишлайди, дам олмайди. Касалликлар шундан бошланади.

Ҳазрат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадилар: “Қалбларингизни очлик билан нурлантиринг, нафсингизга қарши жиҳод қилиб, унинг тарбиялашда очликни ва ташналикни қурол сифатида ишлатинг...”

Абу Ҳомид Ғаззолий “Мукошафатул қулуб” асарида ёзади: “Қорин тўйгунча ейиш қалбни сўқир қилади ва инсоний феъл-атворлар йўқолишига сабаб бўлади...”

Шу асарда яна ёзилади: меъдани қалб остида қайнаётган ва буғларини унга қаратган идишга ўхшатишади. Буғ кўпайгани сари у етиб борган жой ҳам шунчалик безовта-беҳузур бўлиб, хира тортади. Шунга ўхшаш, меъда ҳам тўлдирилганига монанд равишда қораяди ва заифлашади. Кўп еган одамнинг ақли заиф бўлади, илм ўргана олмайди. Чунки, доимий тўқлик ва очкўзлик ақлни сўқир қилади.

Бу ерда муттасил оч юрилсин, деган даъват йўқ, фақат тананинг маълум муддат очликни ҳис қилиши, ҳақида сўз бормоқда. Зеро, очликни ҳис қилиш ва очлик ўртасида фарқ бор.

Демак, очлик инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланишига ёрдам беради. Шунинг учун, инсон доимо тўқ бўлмасдан, ҳеч бўлмаса, кунига бир марта очликни ҳис қилишида унга жуда катта манфаат бор.

Бахтиёр Абдуғафур

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
23.4K views02:12
Ochish/sharhlash