Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-03-09 08:05:06 Япония бош вазири Синдзо Aбедан Япония тараққиёти, япон мўъжизасининг сабабини сўрашганда: "Биз ўқитувчиларга вазирнинг маошини, дипломатнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик", — деб жавоб қайтарган.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
21.7K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-03-08 15:53:57 Болам, мени эркаланг!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.8K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2024-03-07 18:22:54 Бир подшоҳнинг 10 та ўғли бўлган экан. Кунлардан бир кун уруш бўлиб, ўғиллари жангга сафарбар бўлишибди. Шунда катта ўғли оламдан ўтганининг хабарини қилишганда:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Маълум бир вақт ўтгандан кейин яна бир ўғли оламдан ўтибди. Унинг хабари берилганда ҳам:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Бирин-кетин бошқа ўғиллари ҳам ҳалок бўлиб. Уларнинг хабарига ҳам бир муносабат билдирибди. Бироқ, кенжа ўғлининг ҳалок бўлганининг хабарини беришганда дод солиб йиғлаб юборибди. Шунда:
– Олампаноҳ, шунча ўғлингиз ҳалок бўлганида йиғламаган эдингиз, нимага айнан кенжангиз ҳалок бўлганида йиғлаяпсиз? Ёки уни бошқаларидан ортиқ кўрар эдингизми? – деб сўрашибди.

Подшоҳ:
– Аслида, ҳаммасини бирдек яхши кўраман. Бироқ, кенжа ўғлим бенамоз эди. Шунга унинг нариги дунёда қандай жавоб беришини ўйлаб йиғлаяпман... – деб жавоб қилибди.

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, ўлим даҳшат эмас, бенамоз бўлиб ўлиш ҳақиқий даҳшат.

Фикр қилинг, биродарлар! Фикр қилинг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
27.2K viewsedited  15:22
Ochish/sharhlash
2024-03-07 04:39:40 Бир куни 3 та одамни қоронғи ғор ичига киритиб "Оёқларингиз остидаги нарсадан кераклича олинглар" дейишибди. Биринчиси бир ҳовуч, иккинчиси бир товоқ, учинчиси бир лаган олибди. Сўнгра ёруғликка чиқарилишибди.

Ёруғликка чиқиб, не кўз билан кўришса, олганлари олтин экан. Шунда ҳовучида олган одам "Ҳеч бўлмаса, бир товоқ олсайдим", товоқда олган одам "Ҳеч бўлмаса, бир лаган олсайдим", лаганда олган одам эса "Ҳеч бўлмаса, бир қоп олсайдим" деб йиғлар экан.

P.S.: Хулоса шулким, инсон нафсининг чегараси бўлмайди. Фақатгина қаноат билан уни жиловлаб туриш мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
17.3K viewsedited  01:39
Ochish/sharhlash
2024-03-06 21:37:15 Ҳадис ва оятларни билмаган бола 4 та ҳотин олишни билганидек, иймонсиз қиз таҳорат олишни билмасада, маҳр олишини яхши билиши жуда ачинарли…

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
14.4K viewsedited  18:37
Ochish/sharhlash
2024-03-06 18:15:29 ТИКАН
(жуда ибратли ривоят)

Қадим замонда бир йигит яшаган экан. Бир куни у эшиги тагига уруғ экибди. Орадан бир неча кун ўтиб уруғ униб чиқибди. Йигит унга вақти-вақти билан сув қуйиб турибди. Лекин бир қанча вақт ўтгандан сўнг қараса, эккан нарсаси тикан экан.

Буни кўрган маҳалладошлари йигитга тиканни юлиб ташлашни тавсия қилибди. Лекин йигит уларнинг гапига эътибор бермабди. Тикан эса кундан кун ўсиб шохлай бошлабди. Ўтган-кетганларнинг кийимларига тирмашиб, қўлларига кириб, азият етказибди. Йигит эса бу нарсаларга парво қилмай юраверибди. Энди тиканга сув қуймаса ҳам, у ердан қувват олиб ўсаверибди. Бора-бора одамлар унинг эшиги тагига келмайдиган бўлиб қолишибди. Бу орада йигит фарзандли бўлибди. Болалар ҳам тиканни кўриб, унга кўникиб ўса бошлабди. Бу нарса ўша юртнинг ҳукмдорининг қулоғига етиб, йигитни ҳузурига чақиртирибди ва тиканни олиб ташлашни буюрибди. Йигит подшоҳга тиканни илдизи билан қўпориб ташлашга ваъда бериб келибди, лекин дангасалиги туфайли бу ишни пайсалга солиб юрибди.

Орадан яна йиллар ўтибди. Энди йигитнинг ёши улғайиб, набирали бўлибди. Бир куни энди юришни бошлаган набираси юриб бориб, ўша тиканга йиқилибди, ҳамма жойини тилиб қонатибди.

Буни кўрган ўғли отасига жаҳл билан тиканни қўпориб ташлашни таклиф қилибди. Ота-бола ишга киришибди. Лекин тиканнинг илдизлари ерга маҳкам ўрнашиб олган экан. Ота тез орада ҳолдан тойибди, лекин тиканнинг ярмини ҳам қўпора олишмабди. Улар бир неча кун уриниб, охири тиканни олиб ташлашибди. Ота-бола хотиржам бўлибди. Аммо орадан бир неча кун ўтгач, ёмғир ёғиб ўтибди. Тикан қўпорилган жойдан яна майда тиканлар ниш уриб чиқа бошлабди. Ота уларни дарров юлиб ташлабди. Лекин бу ҳол қайта-қайта такрорланаверибди. Чол умрининг охиригача тиканларни юлиш билан овора бўлибди.

Отаси дунёдан ўтганда эса бу иш ўғлига қолибди. Ўғил сал эътиборсиз бўлса, тиканлар бирпасда шоҳ отиб, улғая бошларкан. У энди бу ишга улғайиб қолган фарзандларини ҳам жалб қилибди. Маҳалла аҳли эса уларга "ота-бола тиканчилар" деб лақаб қўйибди. Тикан бўлмаса ҳам, эски одатлари бўйича уларнинг эшиклари олдидан ўтишмас экан.

P.S.: Дарҳақиқат, биродарим, бу ривоятдаги тикан аслида ёмон одатлардир. Агар ёшликдан бирор ёмон одатга ўргансангиз, куч-қувватингиз борида ундан қутулишга ҳаракат қилинг, акс ҳолда, бу ёмонлик авлодларингизга мерос бўлиб қолади.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.5K viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash
2024-03-06 08:08:18 #ибрат

Бир келин айтади:
"Эрим мени севишининг асосий сабаблари:
— Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим".

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.6K viewsedited  05:08
Ochish/sharhlash
2024-03-05 13:40:51 #сарказм

Йўловчи қайсарлик қилган эшагини роса сўкди ва жаҳлга миниб, қамчи билан аямай ура бошлади. Эшак ўлиб қолди. Шундан сўнг йўловчи эшакдаги юкни кўтарганча пиёда йўлга тушди. Жаҳл унинг ўзини эшакка айлантирди...

П.С: Эшакка эшаклардек жавоб қилманг. Минг уқтирганингиз билан от бўлиб қолмайди лекин сиз эшак бўлиб қолишингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
22.9K viewsedited  10:40
Ochish/sharhlash
2024-03-05 10:15:06 ҲАММА ЎҚИШИ ШАРТ!

2017 йил Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Менталь арифметика бўйича жаҳон чемпионатида ўғлим иштирок эдти. Мен кузатувчи сифатида у билан бирга бордим. Мусобақада 35 давлатдан 700 нафар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди. Мусобақа бошланди, ташкилотчилар томонидан шаффофликни таъминлаш мақсадида катта залда ота-оналар учун экранлар ўрнатилган ва тўғридан-тўғри эфирда ҳамма кузатиб турипти. Менинг диққатимни тортган нарса ёнимдаги Ҳиндистондан ташриф буюрган эру- хотин бўлди. Уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турипти ўзига тўқ оила эмас. Ўзларини ҳайкалччаларини қўйиб тинмасдан дуо қилишарди.

Мен уларнинг ёнига бориб ўтирдим ва уларни суҳбатга тортдим. “Нимага бунча ҳаяжондасан, менинг ҳам ўғлим иштирок этаяпти, шу ерга келгани ўзи катта ютуқ” дедим. Шунда эри ўзини ҳаётини менга сўзлаб берди. Унинг оиласига ва фарзандига бўлган муносабатни кўриб таъзим қилдим. Унинг ўзи ҳақидаги ҳикояси мени бутунлай лол қолдирди. Бугунги кунда Президентимиз томонидан болаларга, илмга ва ёшларимизни янада маърифатли қилиш учун қилаётган ишларини кўриб ҳамда унга ўз ҳиссасини қўшмаётган ота-оналарни кўрсам шу воқеа доим эсимга тушади. Воқеага қайтадиган бўлсак.

Ҳинд кишининг исми адашмасам Ракеш эди. Унинг оиласи Калькутта шаҳрида яшар экан. Оиласи жуда қашшоқ ҳолда кун кечиради, унинг отаси, бобоси барчаси шундай қашшоқ ҳолда яшаган экан. Унинг таъкидлашича, унга бу авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган камбағаллик жонига теккан ва фарзандлари, набиралари келажакда унга ўхшаб қашшоқликда кун кечиришини хоҳламаган. Узоқ ўйлаб бунинг ягона йўли фарзандига илм бериш ва шу йўл билан бу мерос бўлиб келаётган ботқоқликдан чиқиш йўли эканлигига кўзи етган.

Шундан сўнг эру-хотин туну кун ишлаб топган пулини боласини илм олишига сарфлаган. Яъни айтишича, ҳатто эру хотин фақат нонушта қиларкан, тушлик ва кечки овқат қилмаймиз, яъни у пулни болам ўқишига сарфлаймиз. Агар тўйиб 3 маҳал, яъни ота-онамга ўхшаб топган пулга фақат овқат есак, унда боламни ўқитишга пул етмайди ва у ҳам менга ўхшаб ночор ҳаёт кечиради. Кийим кечакдан деярли воз кечганмиз, 4 та фаслда битта кийим етади ҳамма топган пулимиз математика ва мактабига сарфлаймиз. Илм бу ягона йўл ҳар қандай ночорлик ва камбағалликдан қутилиш ва буюк келажакка умид қилишга куч берадиган мўъжизадир. 

Мусобақа тугади, унинг фарзанди учинчи ўринни олди эру хотинни хурсандилигини, ҳаётдан мамнунлигини кўрсангиз эди. Бундай ота-оналар бизда кўпайишини хоҳлайман, яъни фарзандига илм, маърифат бериш учун жон куйдирадиган, кечаси ишдан чарчаб келганда фарзанди ёнига китоб кўтариб келиб ўқиб беринг деганда, барча чарчоқларини унутиб сакраб туриб боласи билан китоб ўқийдиган, соатлаб ижтимоий тармоқларда ўзини кўз- кўз қилиб ўтириш ўрнига фарзандига бадиий китоб ўқиб берадиган, чойхона билан чойхона, ресторан билан ресторан юрмай фарзанди билан китоб дўконига бориб китоб қидирадиган ота-оналарга таъзим қилгим келади. 

Бугунги кунда жамиятимизни емирадиган нарса бу маънавият ва маърифатдан узоқлашишдир. Яъни, ўзи ҳаётда бир марта кўрган одамини тўйга чақириб ҳар бирига 125 мингдан 500 кишига пул тўлаб тўй қилади, бироқ инглиз тили репетиторга 300 минг сўм қизғанади. Уч қаватли сарой қуради, йилда бир марта келадиган меҳмон учун катта меҳмонхона қуради, 21 та хонаси бўлиб туриб битта кичкина маънавият ўчоғи бўлган кутубхонаси йўқ инсонлар қанча...

Ҳурматли ота-оналар, бизнинг келажак илмли, зукко фарзандлар қўлида. Шундай экан, келинглар биргаликда келажагимизга мос фарзандлар тарбиялайлик. Биргаликда бу ишни қилмасак ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

"Лидерлар китобидан" - Отабек Хасанов

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
39.5K views07:15
Ochish/sharhlash
2024-03-05 04:54:54 Ўқиб ҳайратда қолдим...

Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...

Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:

«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди...У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди...Касаллик сабаби аниқланди...Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:

"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.

Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.

Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.

Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..."
- дебди.

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
19.5K views01:54
Ochish/sharhlash