Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-02 03:05:31 Ғийбат - узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим нарса.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги биродар – бизнинг руҳимизнинг ярми.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

Тафаккур қилинг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
31.7K views00:05
Ochish/sharhlash
2024-04-01 07:00:06 Сатрни қаранг гўзаллигини

Ҳар кеча Одам Ато уйқуга кетар экан Момо Ҳаво ҳар эҳтимолга қарши қизғаниб қовурғаларини санаб қўярди. Ваҳоланки ер юзида улардан бошқа инсон зоти йўқ эди.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
14.2K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-03-29 03:05:06 Қарз

Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди.

Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб ҳамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар. Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар.

—Ака, Муҳиддин тушимга кирибди деди,— иккинчи ўғил. Ака, қарзим бор, тўлаб қўйинглар, савол-жавобдан ўтолмаяпман,—деяпти, —ўйчан давом этди Шарофиддин.
—Тушга нималар кирмайди, —домла сўраганда ҳеч ким индамади-ку, ўзига тўқ бўлса, кимдан ҳам қарз оларди, —овутган бўлди акаси Шаҳобиддин.

Аммо бу мавзу ёпилмади. Марҳум эртасига катта аканинг тушига кириб, қандайдир қарз ҳақида гапирибди, кейин  ўғлининг тушига кирибди. Амаки тоғаларга маслаҳат солинди. Муҳиддин кимдан қарз бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрдилар. Ҳамкорликда ишлаган банклар суриштирилди. Ҳаммаси жойида. Бир тийин қарзи йўқ. Ошна-оғайнилар суриштирилди, бу орада энг кичик ака ҳам шу тушни кўрди.

Пайшанба куни уч ўғил ва ёлғиз қиз ўзлари марҳумнинг хонадонига йиғилдилар. Қуръон тиловатидан сўнг  Нодира акасини эслаб, кўзига ёш олди.
—Акам жудаям яхши одам эдилар. Вафотларидан уч кун олдин ҳам менга кўйлак олиб берувдилар. "Қайнэгачим қиз чиқаряпти", десам, "Мани синглим энг чиройли кўйлак кийиши керак", деб  дўконга олиб кирдилар. Кўйлак бир миллион саккиз юз минг экан, акам 150 доллар  тўлаб, қолганини сўмда тўламоқчи эдилар, ёнларида ўзбек пули йўқ экан, шундоқ одам, икки юз минг сўмни қарзга ёздириб қўйдилар. Шунисини ўзим берай десам ҳам рухсат бермадилар. Оҳ, акам-а, жигарим-а, гўрингиз нурга тўлсин..
Ака-укалар бир-бирига қараб қолдилар.
—Ўша кўйлакни қаердан олгандинг? Баравар сўради улар.
Кийим дўконга бирга бордилар. Сотувчи аёл Муҳиддиннинг вафотини эшитган, пулдан умидини узган экан...

Жигарининг қарзини тўлаб чиқар эканлар дунёнинг омонат эканлигини, бировнинг бир сўм пули ҳам қарз эканлигини ўйлаб, ўзи учун арзимас кўринган, аммо  кимдандир олиб, қайтарилмаган омонатлари ҳақида ўйга чўмиб бормоқда эдилар.

Феруза Салходжаева

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
14.0K views00:05
Ochish/sharhlash
2024-03-28 02:51:10 Бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб
— Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми? — деди. Шайх табассум қилиб:
— Албатта, Аллоҳ қодир, — деди. У иккинчи марта:
— Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми? — деди. Шайх яна табассум қилиб6
— Албатта, Аллоҳ қодир, — деди. У учинчи марта:
— Эй Абдулқодир! Аллоҳ қодирми ёки қодир эмасми? — деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди.
— Албатта, Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... Аллоҳ қодир... — деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх:
— У биринчи саволида "Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга қодирми" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У иккинчи саволида "Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга қодирми?" деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим. У учинчи саволида "Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?" деб сўради. Мен қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта.., деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим, — деди.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
15.6K views23:51
Ochish/sharhlash
2024-03-27 14:35:06 Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таоло:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", деганлар.
Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, "Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...

Мен Сизлардан шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, бир маротаба бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
26.2K views11:35
Ochish/sharhlash
2024-03-26 08:26:58 ФАРЗАНД ТОМОНИДАН ОТА-ОНАСИГА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ЯХШИ АМАЛЛАР:

1.
Уларга берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш;
2. Уларнинг кўрсатган иноятларига шукр қилиш;
3. Ота-онани жеркимаслик ва уларга "уфф" ҳам демаслик;
4. Уларга тавозуъ кўрсатиб, меҳрибонлик қилиш;
5. Уларнинг олдига изн сўраб кириш;
6. Улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш;
7. Уларни исми билан атамаслик, улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик;
8. Олдиларига кирганда ва чиққанда уларга салом бериш;
9. Уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш;
10. Уларга динлари ва дунёларига манфаат берадиган гапларни айтиш;
11. Динда улар билмайдиган нарсаларни ўргатиш;
12. Иккисининг барча вожиб ва мандуб амалларига итоат қилиш;
13. Иккиси тарк қилишга амр қилган нарсалардан ўзига зарар келтирадиганларини тарк қилиш;
14. Олдига кирганда фақат уларнинг изни билан ўлтириш;
15. Уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик;
16. Беморлик ёки қарилик туфайли бавл қилиб юборишга ўхшаш ишлар бўлса ҳам, буни қабиҳ санамаслик;
17. Уларнинг муҳаббатини қозонган кишиларни ҳурмат қилиш;
18. Уларнинг нафақасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай, иззат кўрсатиш;
19. Ҳатто, мушрик бўлса ҳам, уларнинг хизматида шай туриш ва розилигини олиш;
20. Уларнинг обрўсини ҳимоя қилиш ва обрўсизланишларига йўл қўймаслик;
21. Уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китоблари асосида тайёрланди

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
19.0K views05:26
Ochish/sharhlash
2024-03-25 07:08:45 Рўзадор деб кимга айтилади?

- Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
- Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
- Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
- Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
- Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
- Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
- Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
- Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
- Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
- Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
- Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
- Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
- Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
14.9K views04:08
Ochish/sharhlash
2024-03-24 03:42:01 Ҳажнинг фазилатлари

Ҳаж Ислом арконларидан бири бўлган улуғ ибодат ҳисобланади. Ҳаж ибодати Ҳижрий тўққизинчи сананинг охирларида қуйидаги оят билан фарз қилинган: “Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Ҳаж ибодатининг кўплаб фойдалари бор:

Умумий фойдалари:
1. Турли миллат вакиллари бўлган мусулмонларнинг бир-бирлари билан кўришишларига сабаб бўлади
2. Ер юзининг қайси жойида яшашларидан қатъий назар барча мусулмонлар бир мақсад йўлида яшаётган оға-инилар эканини ҳис қилишларига сабаб бўлади;
3. Ҳидоят нури таралган маконда Аллоҳ таолонинг буйруғини адо этиш учун жамланган мусулмонларнинг ўзлари билган, билмаган кўплаб манфаатларга эга бўлади.

Шахсий фойдалари:
1. Сағира (кичик) гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади
2. Сабр-тоқатга, қийинчилигу машаққатларни кўтаришга ўргатади
3. Мол ва офият неъматларининг шукронасини адо этишга сабаб бўлади

Ота-онамизга Каъбатуллоҳни зиёрат қилдириш  насиб қилсин.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
15.1K views00:42
Ochish/sharhlash
2024-03-22 13:03:13 Охиратга олиб кетадиган савоб чемоданингиз шундай - тешик бўлишидан эҳтиёт бўлинг!

• Таҳорат оласиз-у, сувни исроф қиласиз!
• Ҳижоб ўрайсиз-у, хулқинги ёпинмаган!
• Тунлари таҳажжуд намозига турасиз-у, кунлаб биродарингиз билан аразлашиб юрасиз!
• Рўза тутасиз-у, одамларни ғийбат қиласиз!
• Дабдабали ифторлик берасиз-у, сўнгра "энг зўр ифторликни мен бердим" деб одамлар ичида мақтаниб юрасиз!
• Садақа берасиз-у, уни миннат қиласиз!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
25.7K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-03-22 03:07:15 Омадинг келса чопиб, ризқинг чала термагин,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.


Сен сурган шу даврни у бир пайтлада сурган,
Сен кўрган шу хўрозни жўжалигида кўрган,
Бешигингни тебратиб, онанг ёнида турган,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сендек ақли расони келтирди у дунёга,
Улғайтирди-ку чидаб, қанча жабру жафога,
Сенга ўхшаш донолар ёқмас, ҳатто, Худога,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Фарзандларинг олдида сен отанга қилма дўқ,
Дуо берса бахра ол ундан бўлсин кўнглинг тўқ,
Баъзи милионерларда хар нарса бор Ота йўқ,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сен яшаган уйларни Отанг қўйганда қуриб,
Бир пайтлар қийналиб не-не азобни кўриб,
Олим бўлиб келдингми ўзга юртларда юриб,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Гохида сўз бермайсан тоға, амма, холанга,
Қилиқларинг ўргатма келажакда боланга,
Майли дунёга ўт қўй куйиб бўлсин аланга,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Рози қилсанг, Отангни Оллоҳ очади йўлинг,
Ишларинг зўр юришиб яна кўпаяр пулинг,
Элу юртнинг олдида узун бўлса ҳам тилинг,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
15.7K views00:07
Ochish/sharhlash