Get Mystery Box with random crypto!

​​Россияга нисбатан санкциялар узайтирилди Брюсселда бўлиб ўт | platforma.uz

​​Россияга нисбатан санкциялар узайтирилди

Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга қарши санкцияларни узайтиришни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель маълум қилди.

Қайд этилганидек, Европа давлатлари, ўз навбатида, Россияга Минск келишувларини бажаришни бошлаш бўйича ҳам мурожаат қилишган.

Айтиш жоизки, Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан иқтисодий чекловлари, мана, етти йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Санкциялар Россия Федерациясининг энергетика, молия ва мудофаа соҳаларига қарши қаратилган.

Масалан, Россиянинг бир қатор компаниялари ва банклари учун Европа Иттифоқи капитал бозорларига кириш чекланган, қурол экспорти ва импортига, қолаверса, икки томонлама товарларга тақиқ қўйилган. Нефть қидириш ва қазиб олишда баъзи хизматлар ва технологиялар бўйича ҳам чекловлар мавжуд.

Дастлабки санкция 2014 йилнинг июль ойи охирида бир йилга жорий этилганди. 2015 йилдан бери чекловлар ҳар олти ойда узайтириб келинмоқда. Европа Иттифоқи тақиқлар муддатини чўзиш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин Минск келишувининг бажарилиш ҳолатини баҳолайди.

@platformauzb