Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилар

Telegram kanalining logotibi pedagoglarmiz — Ўқитувчилар Ў
Telegram kanalining logotibi pedagoglarmiz — Ўқитувчилар
Kanal manzili: @pedagoglarmiz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.57K
Kanalning ta’rifi

Xalq ta’limi xodimlari uchun «Ўқитувчилар» kanali!
Taʼlimga oid video va fotolavha yuboring biz kanalda yoritamiz: 👉 @Lavhayuborishbot
Reklama uchun: 👉 @nodirnurjon
7.12.2018
Ҳомий каналга ҳам аъзо бўлинг
👇👇
https://t.me/Kunxabariofficial

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-16 16:47:55 Шаҳодатнома

Бошлиқ ғалати экан. Ким ишга келса, диплом қолиб, мактабда ўқиган шаҳодатномасини сўрайди. Каттакон ошхона бўлса, ишчиларга овқат тайёрлашни бопласа бўлди-да! У ўзидан олдин ишга кирганлардан иш берувчининг бу тушунарсиз қилиғи ҳақида эшитган эди.Навбат кутиб ўтирар экан, эшикдан ўзи тенги бир йигит сўкиниб чиқди.
—Нима бўлди, ўхшадими, жўра?
—Аҳмоқ, шаҳодатномамни кўриб, мен иккичиларни ишга олмайман, деб чиқариб юборди. Бунақа жиннини энди кўришим. Баҳоинг ҳаммаси уч экан, аслида иккига ўқигансан, ўқитувчилар мажбур "уч" қўйиб берган, дейди довдир!

Козим енгил нафас олди.У мактабда яхши ўқиган. Шаҳодатномасида ҳам атиги иккита тўрт бор. 9-синфни битириб коллежда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиди. Отаси йўқ, онаси бетоб эди. Коллежни битирар-битирмас ишга тушди.
Олийгоҳда ўқиш насиб қилмади. Ишлаши керак эди. Уч йиллик тажрибаси бор. Ойлик маоши яхши шу корхонага кириб олса, иншааллоҳ, жон-дили билан ишлайди!
У бошлиқнинг ҳузурига шу ўйлар билан кириб борди. Хонада бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган йигит ўтирарди, унинг саломига табассум билан алик олди.
Ҳужжатларини узатар экан бошлиқ ундан ҳам шаҳодатномасини сўради, кейин дипломини текширди.
—Сиз ишга қабул қилиндингиз, кадрлар бўлимига учрашинг,-деди бошлиқ, аризанинг четига имзо чекар экан. Козим енгил нафас олди. Кейин журъат қилиб сўради.
—Нимага мактабда ўқиган баҳоларимга қизиқдингиз? Бунинг ошпазликка нима алоқаси бор!
Бошлиқ кулиб жавоб берди.
— Одатда масъулиятсиз болалар ҳамма фандан "уч" баҳо оладилар. Азбаройи битириб кетсин деб, дарс қолдирган, ўқимаган ўқувчиларга ҳам мажбур бўлиб шу баҳони қўйиб берадилар. Мактабда тарбия олмаган одам кейин ҳам ўзгармайди. Масъулиятсиз одам бир умр масъулиятсиз бўлиб қолаверади.
—Буларни қаердан биласиз?
—Менинг ота-онам —ўқитувчи

Феруза Салходжаева

@pedagoglarmiz
7.4K viewsedited  13:47
Ochish/sharhlash
2023-04-16 16:47:27
Har ishga hoziru nozir Balogardonova. Kulgiga olingan achchiq haqiqat

@pedagoglarmiz
5.0K views13:47
Ochish/sharhlash
2023-04-16 16:38:36 ЎҚУВЧИЛАРИМГА

Мен нима қиламан шуҳрату шонни,
Олқиш, ёрлиқларга йўқдир зорлигим,
Оддий фарзандиман Ўзбекистонни,
Сиздек ўқувчилар менинг борлиғим.

Сира интилмадим машҳурлик сари,
Йўлим мактаб бўлди,қадрдон мактаб,
Бойлик,мансаб,обрў ўткинчи бари,
Касбим деб ёнди дил,ёнаверди қалб.

Бахтни изламадим ўзга юртлардан,
Бўлсада гоҳ ғамгин,маҳзун онларим,
Сизга боқсам яйраб кетар жон,таним,
Сиз менинг бахтимсиз болажонларим.

Мен нима қиламан бошқа ҳаммасин,
Бошқаси дунёда ўткинчи бир ҳас,
Устозман ва ҳар тонг ўқувчиларим,
Устоз деб ёнимга чопиб келса бас

@pedagoglarmiz
6.4K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:53:02
Референдум нима?

Референдум - Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

@pedagoglarmiz
10.2K views10:53
Ochish/sharhlash
2023-04-15 12:50:54 2023-2024-o'quv yili qabulida test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi
Barcha abiturientlarga tashlab bering

@pedagoglarmiz
7.7K views09:50
Ochish/sharhlash
2023-04-15 12:49:24 ҲИЛОЛА УМАРОВА: Намунали ота-она бўлишнинг шартлари жуда оддий ва шу билан бирга жуда мураккабдир

Сўнгги кунларда мактаб ўқувчилари билан боғлиқ турли ҳолатларни кузата туриб, юртимиздаги барча ота-оналарга бир савол билан мурожаат қилишни истадим: бугун биз намунали ота-она бўла оляпмизми? Намунали ота-она ким ўзи?

Ижтимоий тармоқларда фарзандларимиз тарбияси, аниқроғи тарбиясизлиги билан боғлиқ кўплаб видеолар тарқалмоқда. Бирида ўғил бола ўқувчи ҳеч тап тортмай устози ва қиз бола синфдошлари олдида куракда турмайдиган мавзуда гапиришга ҳадди сиғаётган бўлса, бошқасида бир-бир билан муштлашаётган ўғил-қизларга гувоҳ бўлиш мумкин. Афсуски, бундай ҳолатлар кам эмас.

Келажагимизни таъминлашда ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, мустақил фикрлайдиган, эзгу фазилатларга эга ёшларни вояга етказиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.

Хўш, бунда бугунги ота-оналарнинг ўрни ва хизматлари қандай бўляпти? Бугунги намунали ота-оналарнинг ҳаётий мезонлари нималардан иборат?
Қайд этиш жоизки Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Намунали ота-она” мезонларида бу ҳақида қуйидагича муҳим таърифлар келтириб ўтилган.
Унга кўра, ўз фарзандининг таълим-тарбияси билан мунтазам шуғулланадиган, уни тинглаш учун доим вақт топа оладиган, фарзандида ўқишга бўлган иштиёқни ошириб, унга мотивация берадиган ота-оналар бу борада етакчилик қилади.

Фарзанди онгида маънавий қадриятларни шакллантира оладиган, уни умуминсоний ва миллий қадриятлар ҳамда жамиятдаги қонун ва қоидаларга ҳурмат руҳида тарбиялайдиган, бу борада ўзи шахсий намуна бўла оладиган ота-оналар ҳам ушбу мезонга тўла мосдир.

Фарзандининг бўш вақтини кимлар билан ва қандай ўтказаётганини доимий назорат қилиб борадиган, уни таълим оладиган мактаб жамоасига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаётган инсонлар намунали ота-оналардир.

Сабаби, юқорида келтириб ўтилган ўқувчилар иштирокидаги салбий ҳолатларнинг таг замирида ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбияси, келажак тақдирига бефарқлиги ва унинг бўш вақтини қандай ўтказаётгани билан қизиқмаслиги ётибди.
Истардимки, ота-оналаримиз, маҳалла-кўй ва бобо-бувиларимиз болаларимиз билан кўпроқ суҳбат олиб боришса, уларнинг ҳаёт, одоб-ахлоқ, келажак орзулари, қизиқишлари ҳақида боланинг ўзи билан мулоқот олиб борса.

Фарзанд тарбиясидаги муваффақият калити бу албатта унга бўлган муҳаббат, ғамхўрлик ва ҳурматдир. Фарзанд ҳар жиҳатда намунани ота-онасидан олади. Намунали ота-она бўлишнинг шартлари эса жуда оддий ва шу билан бирга жуда мураккабдир.

Аммо унинг меваси ширин, бу – фарзанд камолоти ва бахтидир.

Шундай экан, азиз ота-оналар! Зиммангизга юксак ва маъсулиятли вазифа юклатилган, оилангизда ўрнатилган намунали тартиб ва ижобий муҳит нафақат фарзандингиз тарбиясига, балки сизнинг келажагингизга бевосита таъсир этишини унутмаслигингизни сўраб қоламан.

Суратда бугунги кунда икки нафар фарзанди Президент мактабида таҳсил олаётган, уларнинг таълим-тарбиясида барчага намуна бўла оладиган ота-оналардан бири Абдулҳай ва Наргиза Жўраевлар оиласи.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.

P.S. 2021 йилда Наргиза ва Абдулҳай Жўраевлардан интервью олиб, улар билан фарзанд тарбиясидаги муваффақият сирлари хусусида суҳбатлашганмиз.
9.2K views09:49
Ochish/sharhlash
2023-04-14 07:23:39 Расман: шу йилдан мактабда олинган якуний баҳолар кириш имтиҳонларида ҳисобга олинади

Ҳукумат қарори билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86-100% учун – 5 баҳо;
71-85% – 4 баҳо;
56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

Қарор билан юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

@pedagoglarmiz
3.4K views04:23
Ochish/sharhlash
2023-04-13 19:53:42 Uy ta’limida o‘qiyotgan o‘quvchining yashash joyigacha kamida 1,5 kilometr masofa bo‘lganda
o‘qituvchiga bazaviy hisoblash miqdorining 100 foizi miqdorida qo‘shimcha to‘lov to‘lash haqida rasmiy ko‘rsatma.

2023-yil 30-mart 06-06/2-482-son

@pedagoglarmiz
5.7K views16:53
Ochish/sharhlash
2023-04-10 11:27:28 ​​ Энди ходимларга иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўланади

30-апрелдан

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекснинг 333-моддасида иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт бўлади.

Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 253-моддасига кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги ушбу кодекс 2023 йилнинг 30 апрелидан бошлаб кучга киради.

Kanalimizga obuna bo‘ling!
@pedagoglarmiz
9.7K views08:27
Ochish/sharhlash
2023-04-10 07:28:57 #Биласизми

Айрим шахсларга педагогик фаолият билан шуғулланиши учун олий маълумот талаб қилинмайди

Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан коллеж ва техникумларда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

Зарурат бўлганда коллеж ва техникумлар ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

Manba: Huquqiyaxborot

@pedagoglarmiz
1.6K views04:28
Ochish/sharhlash