Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилар

Telegram kanalining logotibi pedagoglarmiz — Ўқитувчилар Ў
Telegram kanalining logotibi pedagoglarmiz — Ўқитувчилар
Kanal manzili: @pedagoglarmiz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.57K
Kanalning ta’rifi

Xalq ta’limi xodimlari uchun «Ўқитувчилар» kanali!
Taʼlimga oid video va fotolavha yuboring biz kanalda yoritamiz: 👉 @Lavhayuborishbot
Reklama uchun: 👉 @nodirnurjon
7.12.2018
Ҳомий каналга ҳам аъзо бўлинг
👇👇
https://t.me/Kunxabariofficial

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-03-31 16:59:07 2022-2023-imtihon savollari

11 - sinf ona tili va adabiyot fanidan namunaviy nazorat materiallari

@pedagoglarmiz
3.0K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:59:07 11 - sinf rus tili (rus va qardosh) fanidan namunaviy nazorat materiallari

@pedagoglarmiz
2.3K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:59:07 2022-2023-imtihon savollari
11 - sinf ingliz tili fanidan namunaviy nazorat materiallari

@pedagoglarmiz
3.0K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:59:07 11 - sinf nemis tili fanidan namunaviy nazorat materiallari

2022-2023-imtihon savollari

@pedagoglarmiz
2.3K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-03-30 21:00:50
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласига ташрифи чоғида ўқитувчи Куанишбай Сеитназаров хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди

В ходе посещения махалли Алтын-жагыс в Нукусе Президент Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у  преподавателя Куанышбая Сеитназарова и провел вместе с членами семьи ифтар

@pedagoglarmiz
1.1K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-03-30 20:00:25
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАЧОН ВА ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Бизга жуда кўплаб педагог ходимлар моддий ёрдам олиш масаласида мурожаат қилишади. Мазкур постда ўқитувчилар қандай ҳолатда моддий ёрдам олишга ҳақлилиги, қай тартибда олиш масалаларига тўхталамиз.

Педагог ходимларнинг моддий ёрдам олиш тартиби «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом асосида тартибга солинади

Бунда моддий ёрдам мактабда ташкил қилинган ишчи гуруҳнинг қарорига кўра белгиланади. Ишчи гуруҳ умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди. Яъни моддий ёрдамни олиш тартиби икки хил йўл билан амалга оширилади. Биринчиси педагогнинг мурожаати, иккинчиси касаба уюшмасининг ташаббуси.

Юқоридаги низомнинг 33 бандида педагогларга қандай ҳолатларда ва қанча миқдорда моддий ёрдам берилиши белгиланган бўлиб унга кўра:
2.0K views17:00
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:26:57 ​#Расман
2023 йилда педагогларнинг малака тоифалари аттестацияси ўтказилмайди

2023 йилда мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари 2024 йилга қадар амал қилади
.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти тугатилиб, унинг тегишли вазифа ва функциялари Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан вазирлик томонидан таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги шаффоф ва адолатли тизим ишлаб чиқилиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, янги тартиб жорий этилгунга қадар 2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тўғрисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

@pedagoglarmiz
9.5K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-03-30 07:21:50 5 млн сўмлик вазир устамасини олиши мумкин бўлган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Айни дамда вазир жамғармаси 2-босқичидан муваффақиятли ўтган педагоглар сони 1697 нафарни ташкил этган.

Энди, ана шу рўйхатдаги педагог ходимлар 9 ой мобайнида 5 млн сўмдан ортиқ бўлган қўшимча маблағни ҳар ой оладилар.

@pedagoglarmiz
1.2K views04:21
Ochish/sharhlash
2023-03-29 19:11:01 Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай?

Савол:

Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра:

Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

@pedagoglarmiz
5.0K views16:11
Ochish/sharhlash
2023-03-29 19:07:16 Ёш боладекман

Эрталаб завучнинг машинасида керилиб кетаётганимни қишлоғимиз мол дўхтири кўрган экан.
Қайтишда кўришиб қолдик.
"Ёш болага ўхшайсанда укам"- деганди хурсанд бўлиб кетдим. Ака, бу гапни Сиздан катталар ҳам айтган, ёш боладек самимий, қувноқ юрамизда десам нима дейди денг?!
- Инсоннинг териси ҳар куни янгиланиб туради, нечадир грамм тери тўкилади. Мана Сен укам, мактабда ишлайсан, 1000 та бола ўқиса бир кунда 1 граммдан эски тери тўкилади, 1 йилда 365 кг тери қолдиқлари мактаб партасида қолади. Сен нафас оласан, табиийки нафас орқали терини ютасан. Қараб турибсанки ёш боладек қўрқоқ, ёлғончи, мақтанчоқ, хўрозқандга ҳам алданадиган бўлиб қоласан.
Устингдан мағзава ағдаришса хам жим тураверасан...

Бу гапни эшитиб "Мен, мен, халиги, ...."- дедим холос.

@pedagoglarmiz
3.7K views16:07
Ochish/sharhlash