2023-05-25 08:26:02
ЖАННАТ ОЁҚ ОСТИДАМИ?
(ёхуд тарихнинг буюк ёлғони ҳақида)
Туркия президентлигига номзодлардан бирининг “Жаннат аёллар оёғи остидадир”, дея келтирган иқтибосига иккинчисининг “Аёллар эмас, оналар оёғи остида”дея эътирози дунё бўйлаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Хўш, нима учун жаннат аёллар оёғи остига тушиб қолган? Афсуски, ҳадисда келтирилган асл ҳақиқатни асрлар давомида уламолар ўз манфаатларига мослаб талқин қилиб келишган ва бунинг яна бир исботини юқоридаги номзодлар баҳсда ҳам кўриб турибмиз.
Асл ҳақиқат эса Қуръонда келтирилган бўлиб, Одам Атодан кейин Момо Ҳаво унинг қовурғасидан яратилиб жаннатга туширилгани, Одам Атони шайтон йўлдан ура олмагач Момо Ҳаво шайтоннинг гапига кириб жаннатни топтагани, алал оқибат улар жаннатдан қувилгани аниқ тиниқ ёзиб қўйилган.
Анча йиллар олдин халқаро йирик бир анжуманда аёлларнинг мўътабар эканлигини айтиб, юқоридаги ҳадисни қайта қайта такрорлаётган Ўрта Осиё Мусулмонлар идораси уламосига юқоридаги оятни келтириб, ҳадисда аслида аёллар оёғи билан жаннатни топтагани назарда тутилмаганми, дея савол бергандим.
Уламо эса яна ярим соатча аёл ва оналарнинг таърифини келтириб, саволимга: “Қуръонни инкор қила олмаймиз, сиз ҳақсиз”,-дея жавоб берганди.
Жаннат борасидаги асл ҳақиқат эса айнан шудир. Асрлар давомида айтилмай келган ҳақиқатни кимдир айтиши керак эди – мен айтдим.
Кўпчилик фикримга эътироз билдириши, Қуръонни чеккага суриб саҳиҳ-у, заиф ҳадислардан мисол келтириб аёлнинг мўътабарлиги, тўққиз ой қийналиб фарзандни дунёга келтириши, шу сабаб жаннат оёғи остида эканлигини айтиши мумкин.
Агарда ҳомиладор ҳолида ер чопаётган оналар қўлидан кетмонни ола олсангиз, чет элларда сарсон юрган қиз жувонларни оиласига, мардикор бозорида сарғайган аёлларимизни уйига қайтариб уларга жаннатий ҳаётни ярата олсангиз мен ҳам сизнинг фикрингизга қўшиламан.
Ўшанда ҳам оёғи остида эмас, оналаримиз жаннат устида, дея баралла айта олман. Акс ҳолда эса жим турганингиз маъқул!
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
@pedagoglarmiz
7.8K views05:26