Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳодатнома Бошлиқ ғалати экан. Ким ишга келса, диплом қолиб, | Ўқитувчилар

Шаҳодатнома

Бошлиқ ғалати экан. Ким ишга келса, диплом қолиб, мактабда ўқиган шаҳодатномасини сўрайди. Каттакон ошхона бўлса, ишчиларга овқат тайёрлашни бопласа бўлди-да! У ўзидан олдин ишга кирганлардан иш берувчининг бу тушунарсиз қилиғи ҳақида эшитган эди.Навбат кутиб ўтирар экан, эшикдан ўзи тенги бир йигит сўкиниб чиқди.
—Нима бўлди, ўхшадими, жўра?
—Аҳмоқ, шаҳодатномамни кўриб, мен иккичиларни ишга олмайман, деб чиқариб юборди. Бунақа жиннини энди кўришим. Баҳоинг ҳаммаси уч экан, аслида иккига ўқигансан, ўқитувчилар мажбур "уч" қўйиб берган, дейди довдир!

Козим енгил нафас олди.У мактабда яхши ўқиган. Шаҳодатномасида ҳам атиги иккита тўрт бор. 9-синфни битириб коллежда ошпазлик йўналиши бўйича ўқиди. Отаси йўқ, онаси бетоб эди. Коллежни битирар-битирмас ишга тушди.
Олийгоҳда ўқиш насиб қилмади. Ишлаши керак эди. Уч йиллик тажрибаси бор. Ойлик маоши яхши шу корхонага кириб олса, иншааллоҳ, жон-дили билан ишлайди!
У бошлиқнинг ҳузурига шу ўйлар билан кириб борди. Хонада бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган йигит ўтирарди, унинг саломига табассум билан алик олди.
Ҳужжатларини узатар экан бошлиқ ундан ҳам шаҳодатномасини сўради, кейин дипломини текширди.
—Сиз ишга қабул қилиндингиз, кадрлар бўлимига учрашинг,-деди бошлиқ, аризанинг четига имзо чекар экан. Козим енгил нафас олди. Кейин журъат қилиб сўради.
—Нимага мактабда ўқиган баҳоларимга қизиқдингиз? Бунинг ошпазликка нима алоқаси бор!
Бошлиқ кулиб жавоб берди.
— Одатда масъулиятсиз болалар ҳамма фандан "уч" баҳо оладилар. Азбаройи битириб кетсин деб, дарс қолдирган, ўқимаган ўқувчиларга ҳам мажбур бўлиб шу баҳони қўйиб берадилар. Мактабда тарбия олмаган одам кейин ҳам ўзгармайди. Масъулиятсиз одам бир умр масъулиятсиз бўлиб қолаверади.
—Буларни қаердан биласиз?
—Менинг ота-онам —ўқитувчи

Феруза Салходжаева

@pedagoglarmiz