Get Mystery Box with random crypto!

Миллионер фаррош ҳикояси... 'Ҳаж сафарига бордик, ибодат қи | OCHILDI DOMLA

Миллионер фаррош ҳикояси...

"Ҳаж сафарига бордик, ибодат қилиб юрганда бир отахонни кузата бошладим, уни ҳар куни масжид саҳнини тиззаси билан ўтирволиб юваётганини кўрардим. Ёши бир жойга бориб қолган отахондан дуо олмоқчи бўлдим, шерикларим билан ёнига бориб:
– Қандай ҳам яхши касбингиз бор,- дедим араб тилида. Чўнтагимдан бироз пул чиқариб қўлига тутқаздим.

Чол пулларни у ёқ-буёғини кўриб, “нима қилай буларни?” деган маънода менга қаради, "Дуо беринг бизга" дедим.
У пулни қайтариб қўлимга тутқазиб "Дуони пулга бермайман" деди. Қилган ишимдан бироз хижолат бўлдим...

Чолни суҳбатга тортдим, "Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилади?" дедим.
Чол эса:
– Сизлар мени пулга муҳтож деб ўйлаяпсизлар, тўғрими? Мен сизларга камбағал бўлиб кўриняпман, шундайми? Мақтаниш эмас-у, аммо мени кимлигимни биласизларми? - деди ва шу заҳотиёқ ўзи жавоб берди саволига:

-Мени Арабистонда фалонта заводим бор, ҳаж фондига ҳар йили фалон миллион реал ўтказаман, яна кўп ишлар қиламан, аммо кўнглим тўлмайди қилган ишларимдан. Кимлигимни унутмаслигим учун ҳаж бошланди дегунча ишимдан таътил олиб, чет элга дам олгани кетяпман, деб шу ерга келаман ва ҳаж охиригача шу ишни қиламан, мени бу кийимда биров танимайди, зора шу ишим Аллоҳга мақбул келса!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA