Get Mystery Box with random crypto!

​​Болаларга паноҳ тилаш дуоси Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ри | OCHILDI DOMLA

​​Болаларга паноҳ тилаш дуоси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ

«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таaммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA