Get Mystery Box with random crypto!

#Мустақиллик_дарси Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошлана | Namangan viloyati hokimligi

#Мустақиллик_дарси

Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади. Бу бежиз айтилмаганини ҳудудларда олиб борилаётган ишлардан, сўнгги йилларда соҳага берилаётган эътибордан кўриш мумкин. Шаҳримизнинг “Амир Темур” маҳалласидаги, қайтадан қурилган 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросимида бўлган шаҳар ҳокими битирувчи синф ўқувчилари учун “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган дарс давомида шаҳар ҳокими ўзининг ўқувчилик йиллари ҳақида ўғил-қизларга сўзлаб берди. Уларнинг қизиқишлари, келажакдаги мақсадлари билан қизиқди. Ёшлар таълим-тарбиясига бўлган эътибор, уларни истакларидан келиб чиқиб шарт-шароитлар яратиб бериш масаласига айниқса сўнгги беш йилда эътибор ортиб бораётгани эътироф этилди.

“Мана масалан, қарийб бир аср аввал ташкил бўлган умумтаълим мактаби тегишли дастур доирасида тез фурсатда, сифатли ҳамда замонавий архитектура дизайн асосида қайтадан қурилгани ҳам юртимиз мустақиллиги ва тинчлигини меваси, Давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган ғамхўрлиги натижаси десак бўлади. Бу ерда сизларнинг пухта билим олишингиз, спорт билан мунтазам шуғулланиб, қўшимча касб-ҳунар ўрганишингиз учун яратилган шароитларнинг барчасидан унумли фойдаланинг”, - дея таъкидлади шаҳар ҳокими ўқувчилар билан мулоқот давомида.

Наманган шаҳар ҳокимлиги