Get Mystery Box with random crypto!

Поп тумани ҳоким ёрдамчилари истакларига кўра Наманган шаҳрида | Namangan viloyati hokimligi

Поп тумани ҳоким ёрдамчилари истакларига кўра Наманган шаҳрида ташкил этилган Баркамол авлод кичик саноат зонаси иш фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ҳоким ёрдамчиси Отабек Турсунов поплик ҳамкасбларига Баркамол авлод КСЗ бўйича батафсил тушинчалар берди, ишга туширилган лойиҳалар билан таништирилди.

Лойиҳа қиймати 30 млрд. сўмни ташкил этувчи, 200 та иш ўрни яратилишига эришган «Balance tеx» МЖЧ раҳбари Нишанов «Баркамол авлод» КСЗда амалга ошириб келаётган ишлари тўғрисида маьлумот бериб, ҳозирда ҳоким ёрдамчиси кўмаги ва олиб бораётган тарғибот ишлари натижасида қўшимча 62 нафар фукаро расмий бандлиги таъминланганлиги, 34 нафар фуқаро тикувчилик йуналишида иш ўрганаётганлигини таъкидлади.

«Баркамол авлод» кичик саноат зонаси 10 гектарлик ҳудудда жойлашган, умумий ҳисобда 46 та лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган бўлиб, барча лойиҳалар битгач, 6 470 ишчи ўрни яратилади. Умумий лойих киймати 613 млрд. сўм.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси