Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгашининг конференц | Namangan viloyati hokimligi

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Кенгашнинг 2017-2022 йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан умумий ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.

Конференцияда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва таклиф ҳамда ташаббусларини тинглаш мақсадида Наманган шаҳар ҳокими ҳам шахсан иштирок этди.

Ғофуржон Жамолов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши фаолиятини доимо қўллаб-қувватлашини ва шу билан бирга ҳар соҳада ёшларни таянч сифатида кўришини таъкидлади.
      
Ўтган давр мобайнида Наманган шаҳар кенгаши томонидан ташкилот олдига қўйилган устувор вазифа ва мақсадларни амалга оширишда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, Кенгашнинг умумий фаолияти юзасидан қизғин муҳокамалар бўлди.

Амалдаги раис Анасбек Ҳамрабаев Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раислигига қайта сайланди.