Get Mystery Box with random crypto!

Ҳув, чапда, лабини тишлаб турган одам - Ўзбекистон транспорт в | Муҳрим

Ҳув, чапда, лабини тишлаб турган одам - Ўзбекистон транспорт вазири. Кулранг формали, фуражка кийган одам - энди Тошкент шаҳрида жамоат транспортига масъул қилиб белгиланган Ўзбекистон ички ишлар вазири (қизиқ манзара -- худдики милиция мамлакат транспорт вазирига жамоат транспортининг ҳақиқий аҳволини кўрсатаётгандек, худдики, милиция олиб келмаса, бошқа ҳеч ким олиб келолмасди).

Биринчидан, нега Ички ишлар вазирлиги транспорт масаласи билан шуғулланиши керак? Тартиб ўрнатади, дейдиган бўлишса,.. ғалати, ИИВ бир батартиб вазирлик сифатида алоҳида ажралиб турмаса, энг кўп танқид қилинадиган ва устидан эътирозлар тушадиган тузилмалардан бири бўлса, ўзи масъул қилиб белгиланган соҳалар бўйича ҳам вақти келса тайинли жавоб беролмаса, унинг бир "қўли" ҳисобланган ЙҲХХ ҳам кўчаларда тайинли бир тартиб ўрната олмаган бўлса... Мантиқни топиш қийин.

Иккинчидан, модомики, ИИВ шунча вазифаю секторларидан ортиб энди жамоат транспорти билан ҳам шуғуллана оладиган бўлса, у ҳолда Транспорт вазирлиги, Тошшаҳартрансхизмат ва ҳоказо шу каби идораю ташкилотлар нега керак? Поездга чипта тополмайсан - бу томонига энди, нима, Миллий гвардия бирикитириладими? Авиақатновлар масаласида ҳам шунча бўлув-қўшувлар, Россиядан Алишер Усмоновнинг танишларини олиб келиш билан кўп нарса ўзгариб қолгани йўқ, хўш, тартиб бўлиши учун энди у ерда ДХХ бириктириладими?

Қачон ҳамма ўз ишини қилишни бошлайди? Бунақада қачон одам бўламиз?