Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-01-03 15:41:26 Ҳозир битта аптекага кириб, навбатда тургандим, кўзим “Травамакс”га тушиб қолди (фармагентлигимиз 30 декабрдан сотуви тўхтатилди, деб бақираётганди). Ҳалиям сотяпсизларми буни, сотувдан олмадингларми, десам сотувчи “бизга ҳеч қанақа хабар ё топшириқ келгани…
4.4K views12:41
Ochish/sharhlash
2023-01-03 14:16:58 Эркин рақобатни шакллантириш, янги бозорларни очиш, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиришни ўзининг асосий вазифаси деб билган “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ёки оддийроқ айтганда биржа 2022 йилдаги фаолияти бўйича халққа ҳисобот берибди.
4.8K views11:16
Ochish/sharhlash
2023-01-02 14:22:28 Ҳозир битта аптекага кириб, навбатда тургандим, кўзим “Травамакс”га тушиб қолди (фармагентлигимиз 30 декабрдан сотуви тўхтатилди, деб бақираётганди). Ҳалиям сотяпсизларми буни, сотувдан олмадингларми, десам сотувчи “бизга ҳеч қанақа хабар ё топшириқ келгани йўқ”, дейди. Интернетдаги ваҳимачиларнинг овозини ўчирса бўлди давлатимиз, реал ҳаёт билан унчалик ҳам иши йўқ. Қора туш давридаям “Каримовнинг бу гапи ички истеъмол учун мўлжалланмаган”, деб қолинарди унда-бунда, шунга ўхшаш гап-да буям.
5.0K views11:22
Ochish/sharhlash
2022-12-31 15:39:24
Нима ўқиймиз? Журналист Ибрат Сафо тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири, журналист Ибрат Сафо.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/31/mutolaa-ibrat-safo/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.2K views12:39
Ochish/sharhlash
2022-12-30 14:53:05
“Док-1 Макс” сиропидан вафот этган болалар: сабаблар ва оқибатлар ҳақида





Навбатдаги подкастимизда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва журналист Муҳрим Аъзамхўжаев билан “Док-1 Макс” оқибатида вафот этган болалар ва фармацевтика тизими ҳақида суҳбатлашдик.

Суҳбатимиз давомида бу фожиага нималар сабаб бўлгани, нотўғри тизим, айбдорларга қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида фикр алмашдик.

Суҳбатнинг тўлиғини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:






@xushnudbek
1.7K views11:53
Ochish/sharhlash
2022-12-30 10:05:16 Ҳар байрамда шу бўлар такрор, ҳар байрам ҳам шундай ўтади

4.7K views07:05
Ochish/sharhlash
2022-12-29 12:23:56 Тунов куни соғлиқни сақлаш вазири ўзича йиғлагудек бўлиб, ундан ва у раҳбарлик қилаётган вазирликдан 18 боланинг ўлими яширилгани ҳақида уялмай баёнот берганди (сан вазири бўлсангу, сандан бир эмас, икки эмас, уч эмас, нақ 18 боланинг ўлимини яшириш мумкин бўлса, нима қилиб ўтирибсан бу жойда, бундан кўра гўнг титканинг яхши эмасми, дейдиган одам йўқ; вазирнинг қўлига шу баёнотни “ўқи!” деб берганлар ҳам уни жуда ёмон кўрадиган, унинг сиёсий суицидидан лаззатлангиси келган одамлар, шекилли). Бу баёнот ўзининг мантиқсизлиги бўйича ССВнинг аввалги раҳбарларидан бири Алишер Шодмоновнинг “халқ шифокорларимизга ишонгани учун поликлиникаларда навбатлар юзага келяпти”, деган гапини ортда қолдирди, менимча.

Бу орада “16-шаҳар касалхона”сида яна бир бола шу сиропдан заҳарланиб ўлгани ҳақида хабар чиқди. Кеча эса Қашқадарёда 2021 йилда туғилган гўдак худди шу сабаб билан вафот этган. ССВ бу фожиаларда, мабодо бу фожиалар ҳақида ахборот бергудек бўлса, ўз анъанасига содиқ ҳолда қурбонларнинг яқинларини айблаб чиқса керак – биринчидан, прокуратура ахборотида ҳам, масалан, қашқадарёлик болакайга дори беш кун давомида (тахминан 21-26 декабрь кунлари, деб тасаввур қилайлик; дори ҳам тахминан 20 ё 21 декабрь куни сотиб олинган бўлса керак) ССВга тегишли шифохонада эмас, балки ўз уйида берилгани айтилган, иккинчидан, шу бало “дори”нинг қўлланмасида ҳам у 2 ёш ва ундан катта болалар учун мўлжаллангани ёзилган.

ССВга қарашли фақат битта шифохонанинг ўзида шу сиропдан камида 15 бола ўлгани ҳақидаги бир главрачнинг 15 декабрдаги хати вазирликка 19 декабрь, душанба куни етиб борган деб ҳисобласак ҳам (умуман олганда, бу вазирликда хатларни кўрмай, билмай қолишлик касаллиги ҳам бор), вазирлик “ўлса ўлар, шифохоналаримизда ҳар куни юзлаб одамлар ўлади”, деб бепарволик қилмай, шу кунданоқ бу дорига қарши кенг миқёсли, бошқа тузилмалар, ташкилотлар (масалан, давлат телевидениеси) билан мувофиқлаштирилган ҳолда аксилтарғиботни бошласа эди, эҳтимол, ҳеч йўғи қашқадарёлик шу бир ёшли гўдакни сақлаб қолиш мумкин бўларди. Бунақаси, албатта, нормал мамлакатлардаги нормал ССВларда бўлади. Бизникилар эса уялмай “бу ҳолатларни биздан яширишган, биз билмагандик”, деб тўнғиллаб тураверади.

Шундай қилиб, биз (яъни, кенг жамоатчилик) бу доридан аслида ўзбекистонлик қанча бола вафот этганини аниқ билмаймиз. Шу вақтгача расмий ва норасмий каналлар орқали айтилган маълумотлар асосида тахминан 20 нафар бола ўлган, деб ўйлаяпмиз. Ҳақиқий рақамлар бошқачароқ ҳамда улар Ўзбекистон ССВда бўлса керак (улар, эҳтимол, “бу маълумотларни биздан яширишган” дейдиган даражада тентакдир, аммо биз, табиийки, бу сафсатага ишонадиган даражада аҳмоқ эмасмиз), муаммо шундаки, Ўзбекистон ССВ ўзбекистонликларга улар билишни хоҳлаган ва билиши керак бўлган ҳақиқий маълумот ва рақамларни очиқлашга одатланмаган. Аммо бир мужда бор.

Бугун тарқалган хабарга кўра, Ҳиндистон ҳукумати, биринчидан, ўша “ўлдирувчи дори”ни ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида топшириқ берибди. Иккинчидан, Ўзбекистон ҳукуматидан вафот этган болалар ҳақида ҳисобот беришни сўрабди. Мен негадир ўзбекистонликларга берилмайдиган, ўзбекистонликлар билиши мумкин бўлган маълумот ва рақамлар Ҳиндистон ҳукуматига берилса керак, деб ўйлаяпман. Ҳиндистон ҳукумати баҳона Ватанимизда юз берган даҳшатли даҳшатнинг ҳақиқий кўламини билсак керак. “Бундай заҳарни қандай қилиб ўтказиб юборгансизлар, шунча текширувчи органларингизга қаерга қараган, қандай қилиб бу балони болаларингиз ичишига йўл қўйгансиз, ғалатироқ эмасмисизлар?”, деб ҳайратда қолмаса улар агар.
6.0K views09:23
Ochish/sharhlash
2022-12-27 19:19:37 15… 18…

Худо кўрсатмасин, рақамлар яна ўзгариши мумкин. 18 нафар боланинг ўлими катта фожиа. Лекин ҳалиям «алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинди…» деган хабар йўқ. Шунчаки «ишдан бўшатилиб, ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади», дейилиши муносиб жазо эмас.

Агар жазо муқаррар бўлганида, жазолашни хоҳлашганида шу дорининг шу сериясини сотувга чиқишига рухсат берган, қўл қўйган раҳбарларни ишхонасидан қўлига кишан солиб, олиб чиқиш мумкин эди.

Ҳали уч ой ҳам бўлмади, Гамбияда 66 нафар бола айнан йўтал дориси ва унинг таркибидаги этиленгликоль моддасидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар чиққанига. Воқеалар жудаям ўхшаш. Бизда ҳам худди шундай бўлди: Ҳиндистоннинг дори фирмаси, таркибидаги заҳарли модда ҳам бир хил.
Фирма ва дори номини ўзгартириб, қолоқ ва коррупцияга ботган давлатларга ўтказаётгандек худди.

Гамбиядаги ҳолат бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзига аъзо давлатларни огоҳлантирган бўлса керак. Идеалда огоҳлантириши, огоҳлантирмагандаям ўзимизнинг масъуллар бу хабарни эшитиб, сал эҳтиёткор бўлиши керак эди.

Бизда эса ундай бўлмади. Бўлмаса ҳам керак. Ҳамма масъулият ўзимизда қолган. Гўё атрофингда хавф-хатар кўп, сен эса эҳтиёткор бўлиб, бутун ақл-заковатингни ишлатиб, оилангни соғ-омон олиб чиқишинг керак. Ҳеч кимга ишонмай. Врачгаям, фармацевтгаям. Ўзинг учун ўзинг курашишинг керак.

Бир врач ёзган дорини имкон борича яна бир бошқа врачдан тасдиқлатиб олинг. Интернетда шу дори ҳақидаги изоҳларни, йўриқномасини ўқинг. Сақлаш муддатига қайта-қайта қаранг. Сироп бўлса, тиниқлигини текширинг. Ҳеч қачон дорихоначи билан маслаҳатлашиб, болаларингизни даволаманг. Оддий шамоллаш ёки йўтални табиий усуллар билан даволашга ҳаракат қилинг. Тиббий билимларингизни ошириб боринг. Дори фирмалар билан ишлайдиган врач сизга «фойдасиям йўқ, зарариям йўқ» дориларни ёзишга қўрқсин. Ҳар бир дорини нимага, қанча вақтга деб эзмаланиб сўранг. Дорихонадан олиб келгач ҳам, қайта текширинг: йўриқномаси, сақлаш муддати…

Новокаининг ўрнига адашиб, лидокаинни мушак орасига юборган ҳамшира ёки врачнинг ёзувига тушунмай, бошқа дори бериб юборган дорихоначи (бу воқеаларнинг ҳаммаси ўлим билан тугаган эди) ҳақидаги хабарлар эсингиздадир.

Эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, болаларга дори беришда икки-уч карра эҳтиёт бўлинг.

@dilrozabrayeva
5.3K views16:19
Ochish/sharhlash
2022-12-27 10:01:11 Мана, Янги 2023 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳаммаёқда байрамона кайфият, кўчалар безатилган, эринмаганлар уйларини ҳам безатган, болалар совға кутган, нафақат болалар, катталар ҳам – хуллас, байрам, қувонч, хурсандчилик (“ҳаммага шоколаддан, мармеладдан”, дейди-ку қайсидир бир эски эртак-фильмда, худди шунақа). Мана шундай бир юқори кайфиятда одамлар йил якунларини сарҳисоб қила туриб, бир-бирига бир нарсалар тавсия қилади, айтади, маслаҳатлар беради – яхши бир анъана-да бу ҳам. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам 2022 йилда кўрган-кечирганларимдан хулоса қилган ҳолда, ёш укаларимиз ва сингилларимизга бир маслаҳат бермоқчиман:

СУРИНГЛАР! Ҳали ҳам қизил паспортингиз йўқ бўлса, бугундан кечиктирмай унга ариза беринг. БИРИНЧИ ИМКОНИЯТ БЎЛИШИ БИЛАН СУРИНГЛАР!
13.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-12-27 09:50:59 Самарқанддаги болалар шифохонасида Ҳиндистонда чиққан Док-1МАКС деган дорини ичиб, вафот этган болалар сони 15 нафар эмас, 18 нафар экан (яхшиям омбудсман бор экан, йўқса, менимча, қурбонлар кўпроқ экани ҳеч қачон айтилмасди); ҳаммаси ҳам Самарқанддан эмас, ён-атроф вилоятлардан бўлганлари ҳам. Болалар омбудсманининг аниқлашича, вафот этган болаларнинг бари 6 ёшдан кичик, 15 нафари эса 3 ёшгача бўлган болалар (даҳшат!). Қўшимча қилинишича, “Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда”.

Болалар омбудсмани бу мавзуни эслатгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тилга кирди: шу ўлимлар сабабли 7 киши ишдан олинибди (ким улар, қаерда ишлайди, бу воқеаларга қанчалик алоқадор, айби нима – айтилмаган), тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилибди. Тушунишимча, икки ой ичида 18 бола бир доридан заҳарланиб ўлганига қарамай, ҳали ҳам бирор жиноят иши қўзғатилмаган.

Дарвоқе, “заҳарланиш” деган жойи бўйича – ССВнинг маълум қилишича, “олиб борилган дастлабки ўрганишлар дорининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатган. Ушбу модда заҳарли”. Мана шу жойига тушунмадим очиғи – дорининг ушбу серияси таркибида шунақа заҳарли модда борлиги қачон аниқланиши керак эди?

Мингта қонун, ҳужжат, ҳар турли санпинлар чиқариб ташлагансизлар-ку, ўшаларда ёзилган тартиб-қоида бўйича “дорининг ушбу серияси таркибида” заҳарли модда борлиги қачон аниқланиши керак эди? Дорини Ўзбекистонга олиб кириш вақтидами? Шундай дорини ичиб, аҳволи ёмонлашган биринчи боланинг ўлимидан кейинми? Бешинчи ўлимдан кейинми? 10-ўлимдан кейинми? 15-ўлимдан кейинми? Қачон?

Дорининг “ушбу серияси таркибида” шундай заҳарли модда борлиги нега 18 бола ўлгунича аниқланмаган? Ким жавоб бериши керак бунга? Шуни аниқлашга масъул бўлган масъул ким? Шу масъулнинг устидаги масъул ким? Сизлар ҳам одаммисизлар? Қанақа одамсизлар?

Одам дегани сал-пал қўрқади. Қўрқиши керак, ҳар ҳолда. Булар қўрқмайди. Ҳеч ким ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Менимча.
137.0K views06:50
Ochish/sharhlash