Get Mystery Box with random crypto!

Мана, Янги 2023 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳ | Муҳрим

Мана, Янги 2023 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳаммаёқда байрамона кайфият, кўчалар безатилган, эринмаганлар уйларини ҳам безатган, болалар совға кутган, нафақат болалар, катталар ҳам – хуллас, байрам, қувонч, хурсандчилик (“ҳаммага шоколаддан, мармеладдан”, дейди-ку қайсидир бир эски эртак-фильмда, худди шунақа). Мана шундай бир юқори кайфиятда одамлар йил якунларини сарҳисоб қила туриб, бир-бирига бир нарсалар тавсия қилади, айтади, маслаҳатлар беради – яхши бир анъана-да бу ҳам. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам 2022 йилда кўрган-кечирганларимдан хулоса қилган ҳолда, ёш укаларимиз ва сингилларимизга бир маслаҳат бермоқчиман:

СУРИНГЛАР! Ҳали ҳам қизил паспортингиз йўқ бўлса, бугундан кечиктирмай унга ариза беринг. БИРИНЧИ ИМКОНИЯТ БЎЛИШИ БИЛАН СУРИНГЛАР!