Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 88.44K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 225

2021-02-25 10:03:29 ​​ Малака синовлари бўйича онлайн-репетициялар иштирок этиш бепул! Бугундан бошлаб 20 та фан бўйича ўқитувчилар иштирок этишлари мумкин.

Хабарингиз бор, айни кунларда Таълим инспекцияси томонидан педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этилмоқда.

Бироқ ушбу вазиятдан ҳам фойдаланиб, педагогларни алдаб пул топишни мақсад қилган айрим ғараз ниятли шахслар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали тест саволларини маълум маблағ эвазига ечиш таклиф этилмоқда.

Ҳурматли Устозлар!

Онлайн-репетицияларда иштирок этиш учун ҳеч қандай маблағ ундирилмайди. Агар Сиздан кимдир ушбу жараёнда иштирок этиш учун пул талаб қилса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишни тавсия қиламиз.

Педагогларнинг мурожаатларига асосан, бугун, 25 февраль куни соат 10:00 дан бошлаб қуйидаги фанлардан онлайн репетициялар бошланади ва 28 февралга қадар давом эттирилади:

кимё
биология
физика
математика
она тили ва адабиёт
география
тарих
инглиз тили
немис тили
француз тили
рус тили
рус тили ва адабиёти
бошланғич таълим
ўзбек тили (давлат тили)
қорақалпоқ тили (давлат тили),
қорақалпоқ тили ва адабиёти
қозоқ тили ва адабиёти,
тожик тили ва адабиёти
туркман тили ва адабиёти
қирғиз тили ва адабиёти

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши бўйича эълон қилиб борамиз.

«Ўқитувчи» саҳифалари

Telegram канал | YouTube | Facebook
24.7K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-24 14:18:31 Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида
5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Ҳусусан,

камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:

амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.

Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:

- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
35.7K viewsedited  11:18
Ochish/sharhlash
2021-02-24 14:00:03 Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. Бунинг учун шунчаки болаларга китоб ўқиб бериш кифоя. "Ортодокс" тиббий порталида шу мазмундаги мақола тақдим этилди.

Мутахассислар тўрт йил давом этган тажрибалар мобайнида 250 нафар бола ва уларнинг оналарини кузатишган - болаларнинг янги сўзларни эслаб қолиши, кейинроқ эса уларнинг билим кўникмалари ва ўқиш техникасига оид хусусиятлари текшириб борилган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ота-она фарзандининг эрта болалик чоғиданоқ у билан шуғулланса - унга китоблар ўқиб берса, ўқилган асарни муҳокама қилса, суратларни биргаликда томоша қилиб, китобни болага ишониб топширса - бу боланинг нутқи равон, хотираси эса мустаҳкам бўлишига пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, бундай машғулотлар болага мактабдаги ўқув дарсликларини яхши ўзлаштириш, ўз фикрини тўғри ифодалай билиш ва тенгдошлари билан осон тил топишишга ёрдам беради.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
18.9K viewsedited  11:00
Ochish/sharhlash
2021-02-24 07:55:24 БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча ҳақ ўқитувчининг дафтарлар ва ёзма ишлар бўйича текшириладиган фанларнинг умумий соатлари ва синф комплектидаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;

синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорлар бўйича ҳисобланади;

умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга биттадан ортиқ синфга раҳбарлик қилишга ва меҳнатини соатбай асосда олиб борувчи ўқитувчиларга синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилмайди (бунда бошланғич синфларда синф раҳбарлиги она тили, ўқиш ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади);

информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча тўловлар белгиланган миқдорлар асосида умумтаълим муассасасидаги мавжуд жиҳозланган информатика кабинети сонига кўра ҳисобланади;

информатика кабинети мудирлиги информатика фани ўқитувчисига юклатилади (бунда информатика фани бўйича мутахассис бўлмаган ҳолларда математика ёки физика фанлари ўқитувчиларига бириктирилиши мумкин, бир нафар информатика фани ўқитувчисига биттадан ортиқ информатика кабинети юклатилганда фақат битта информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ белгиланади);

Асос: "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 23-банди.
:@yurist_maslahati

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
17.3K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-02-24 07:14:59
Ўзбекистонда илк бор тил ўрганишда янгича ёндашув

БЕПУЛ синаб кўринг!!


Атига 2-3 хафтадаёк SpeakEng иловасини юклаб олиб Инглиз тилида сўзлашишни бошланг

Тил ўрганишдаги энг замонавий педагогик технологиялар асосида
Инновацион усул билан уйин тарзида
Исталган вактда ва исталган жойда узингиз хохлагандек
Энг қисқа вақт ичида Инглиз тилида сузлашиш имкониятига эга бўлинг

Шошилинг -30% чегирма билан атига минг сум эвазига сотиб олинг!

Тўловлар Click , Payme ёки Paynet орқали

Батафсил маълумот: www.speakeng.uz
Мурожаат учун: +998552010001
Юклаб олиш Android | IOS
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube|OK
13.2K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-02-24 07:14:49
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 20-мактаб биология фани ўқитувчиси Убайдуллбаева Жумагул 7-A,Б синфлар ўртасида томонидан "Ҳайвонот боғи" саёҳат уюштирилди. Ўқувчилар саёҳат давомида ҳайвонларни томоша қилдилар ва уларга табиатни асраб-авайлаш лозимлиги бинобарин ҳайвонларга дўстона муносабатда бўлиши кераклиги тушунтирилди.
ММИБДЎ: М.Тўйчиев
13.0K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-02-24 07:14:49
Қарақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 63-мактаб математика фани ўқитувчиси Бабаханова Насиба Қутлимуратовнанинг 5-синфларда "Фазовий геометрик шакллар" мавзусида ўтказган очиқ дарсидан фотолавҳалар
13.6K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-02-23 18:01:01 Эртага, 24 февраль куни соат 12-00 дан ўзбек тили (давлат тили), қорақалпоқ тили (давлат тили), қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари учун онлайн-репетициялар бошланади.

Қолган ўқув фанларидан ҳам онлайн -репетициялар навбатма-навбат ташкил этилади.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
19.3K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:53:02
АКТ вазири: уч йилда 191 та ихтисослаштирилган АКТ мактаблари очилади

Батафсил ўқиш

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
8.6K views05:53
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:18:49
Ўқитувчи президент қарори юзасидан вазирга ўнта савол йўллади: ҳужжат нега бирёқлама ишлаяпти?

Президент ўқитувчилар маошини 1000 доллар қилиб бераман деяпти, Халқ таълими вазирлиги ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади. Аммо бугунги кунда айрим иқтидорли ўқитувчилар, хусусан олимпиада ғолиблари ўзларининг қонун билан белгилаб қўйилган ҳақини ололмай келмоқда.

Мақолани ўқиш

Видеони кўриш

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
9.7K views04:18
Ochish/sharhlash