Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 88.44K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 224

2021-02-27 11:37:35 Эртага, 28 февраль куни соат 12:00 дан бошлаб 4 март кунига қадар давлат ва ҳуқуқ асослари, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология (ўғил ва қиз болалар), мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Қолган ўқув фанларидан ҳам онлайн -репетициялар навбатма-навбат ташкил этилади.

Онлайн-репетицияга қуйидаги электрон манзил орқали кириш мумкин:

http://test.tdi.uz/

Login-test
Parol –test

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
22.4K views08:37
Ochish/sharhlash
2021-02-27 05:56:25 Иккинчи малака тоифасига талабгор пeдагоглар учун ҳам онлайн-рeпeтициялар ташкил этилади!

Нима учун Информатика, Тарбия, Иқтисодий билим асослари, Технология ва яна бир нечта фанлардан онлайн-репетициялар ташкил этилмаяпти?

Ўқув дастурлари ва дарсликларда бўлган ўзгаришлар сабабли, мазкур фанлардан саволлар базаси тўлиқ янгиланмоқда. Ушбу фанлардан онлайн репетициялар кейинги ҳафталарда ташкил этилади!

Мутахассис малака тоифасидаман. Онлайн-репитицияга уланишни хоҳлайман. Нима учун мутахассисга онлайн-репитицияда иштирок этиш имконияти берилмаяпти?

Низомнинг 64-банди: Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига талабгор педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда таълим турлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

2-саволга берилган жавобга шарҳ! Репетицияларнинг асосий мақсади асосий синовларга тайёргарлик кўришдан иборат бўлганлиги сабабли, асосий синовларни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ!

Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?

Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида "тестни якунлаш" тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Таълим инспекцияси томонидан иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун ҳам онлайн-репетициялар ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда.
@uztdi

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
18.5K views02:56
Ochish/sharhlash
2021-02-26 07:10:04 БОЛАЛАР ЁЛҒОН ГАПИРИШНИ КИМДАН ЎРГАНАДИ?

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади...
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади...
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этади...
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
21.8K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-02-26 06:10:38
ЭНДИ СИЗ ИНГЛИЗ ТИЛИНИ УЙДAН ЧИҚМAЙ ОНЛАЙН ТAРЗДA ЎРГAНИШИНГИЗ МУМКИН

Қадрли вақтингизни йўлда сарфламанг ва тезроқ сафимизга қўшилинг

Дарслар ҳафтада 3 кун бўлиб ўтади
Нархлар ҳам ҳамёнбоп

Мурожаат учун: @DIILTO
13.6K views03:10
Ochish/sharhlash
2021-02-26 06:10:29
Самарқанд вилояти Жомбой тумани 46-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Донабаева Гулрабонинг математика фан ойлиги муносабати билан ўтказган "Математик кеча" номли тадбирдан лавҳалар.
12.8K views03:10
Ochish/sharhlash
2021-02-25 18:01:25 БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич I ― IV синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 18 соат ва педагогик юкламаси ― 18 соатни ҳамда юқори V ― XI синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 20 соатни ва педагогик юклама ― 16 соатни ташкил этади, бунда ўқитувчининг педагогик юкламаси ҳафталик ўқув юкламасига мос равишда бошланғич I ― IV синфларда 1,0 коэффициентга, юқори V — XI синфларда 0,8 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Асос: "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 23-банди
Манба

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
18.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-02-25 17:30:06
ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МИНИ ПРОЕКТОРЛАР

Ҳар бир ўқитувчи ўз дарсини қизиқарли ўтишини хоҳлайди. Илгари ўқитувчилар турли кўргазмалар ёрдамида ўқувчиларни дарсга қизиқтиришган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.


БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.

БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
15.5K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-02-25 17:14:38 #Биласизми
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

«Ўқитувчи» каналига уланиш учун
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ
13.5K views14:14
Ochish/sharhlash
2021-02-25 16:38:46
Шанба, 27 февраль соат 09:00 да Бухоро шаҳридаги Aфсона тадбирлар залида ментал арифметика ва мнемоника мураббийи бўлишни истовчилар учун бепул очиқ дарс ва 40 соатлик тренинг бўлиб ўтади.

Мавзу: Ҳаммани хотираси 10 марта яхши ишлаши мумкин!

Мнемоника ва Ментал арифметикани ўрганмоқчи бўлган ва дарс бераётган мураббийларни таклиф этамиз!

Шошилинг, жойлар сони чегараланган!

Манзил: Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчаси, Aфсона тўйхонаси
харита орқали

Қўшимча маълумот:
+99899 002 8303
@iqrokids_admin

IQROKIDS – интеллектни ривожлантириш маркази!

Telegram | Instagram | YouTube
12.8K views13:38
Ochish/sharhlash
2021-02-25 15:51:55
Халқ таълими тизимида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда

Мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ҳамда уларнинг ота-оналарига қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ўқитувчилар томонидан харид қилинадиган товар ва хизматларга турли кўринишдаги чегирма ва имтиёзлар (Cashback) ҳамда онлайн тарзда имтиёзли кредитлар ажратишдан иборат.

Шу билан бирга лойиҳа доирасида ёшларда иқтисодий маданият ҳамда молиявий саводхонликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Ҳамкорлик бўйича таклифларни homiy@xtv.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

Батафсил: https://bit.ly/2MmWaTO
13.7K viewsedited  12:51
Ochish/sharhlash