Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 92.08K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 228

2021-03-02 08:00:50 Халқ таълими вазирлиги “Sport & Dance challenge” онлайн танловини эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги ўқувчилар ўртасида спортни тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида “Sport & Dance challenge” шиори остида республика онлайн танловини ўтказади.

Танловда жисмоний тарбия ўқитувчиси камида 30 нафар ўқувчиси билан биргаликда спорт ва рақс ҳаракатларини уйғунлаштирган ҳолда фаоллаштирувчи бадантарбия машқлари акс этган 2 дақиқалик видео суратга олиши лозим.

Видеоролик 2021 йилнинг 15-17 март кунлари соат 8:00 дан 22:00 га қадар Халқ таълими вазирлигининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги 5tashabbusmaktabda гуруҳига жойлаштирилиши лозим.

Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади:

тўғри ва мос танланган мусиқа;

мусиқа – ҳаракатлар уйғунлиги;

рақс ҳаракатининг асосий ритми ва темпи;

синхронлик;

фаоллаштирувчи ва соғломлаштирувчи хусусият;

спорт ва рақс ҳаракатларидан мос равишда фойдаланилганлик;

вақт регламенти.

Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов НИЗОМИ ушбу ҳаволада.


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
4.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-03-02 07:00:39
​ Оrigin Consult Компаниясидан Aбитуриентлат учун Қулай имконият!
​​ Хитой давлатининг, Халқаро Университетида таълим!

Университет: Дунё рейтингида 1000 талик рўйхатда (Дипломи имтихонсиз Ўзбекистонга ўтади)

Ўқиш: Инглиз тилида - 4 йил
Ўқиш: Хитой тилида - 1+4 йил

Халқаро Бизнес ва Иқтисод
Aрхитектура
Фармасевтика
Компютер Технологиялари
ва бошқалар!

Контракт нархи: - 0$
Ётоқхона: - 0$


IELTS ёки HSK сертефикати талаб қилинмайди!
Қабул 5 Мартгача

Биз билан боғланиш:
+99895 513 80-80
+99895 514 80-80
+99899 403 80-80

Онлайн мурожаат:
@Online_Consultant2

@Online_Consultant3

Батафсил маълумот
@Origin_Consulting
1.6K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-03-02 05:55:02
Грантлар, мактаб дарсликлари, хусусий мактаблар — ўқувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги фикрлари

Мақолани ўқиш

Видеони кўриш

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
472 views02:55
Ochish/sharhlash
2021-03-01 15:06:42
Ғоянгни юбор ва ноутбук ютиб ол

Халқ таълими вазирлиги “Энг яхши ғоя муаллифи” танловини эълон қилади. Танлов турли йўналишлар бўйича ўтказиб борилади.

Жорий йилнинг март ойида “Халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш” йўналишида танлов ташкил этилиб, энг яхши ғоя муаллифи замонавий ноутбук билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун: “Халқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш” мавзусида ғоя ва таклифларингизни idea.uzedu.uz порталига жойлаштиринг.

Ғоя ва таклифлар ҳар ойнинг охирги санасига қадар қабул қилинади!

Батафсил маълумотлар idea.uzedu.uz сайтида


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
502 views12:06
Ochish/sharhlash
2021-03-01 04:42:02
2021 йил 1 мартдан:

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
1.6K views01:42
Ochish/sharhlash
2021-02-28 11:48:22 Миллий рейтинг бўйича 2021 йил апрель-май ойларида назорат ишлари ўтказиладиган мактаблар РЎЙХАТИ

Рейтингда иштирок этадиган навбатдаги мактаблар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан жорий йилнинг 24 февраль куни Таълим инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда миллий рейтингга жалб қилинадиган навбатдаги (апрель-май ойларида назорат ишлари ҳамда сўровномалар ўтказиладиган) 10 фоиз мактаблар автоматлаштирилган қуръа ташлаш тизими орқали танлаб олинди.


Танланган мактаблар рўйхати:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Барча мактаблар рўйхати.

Мактабларни танлаб олиш жараёни видеоси:




«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
9.5K viewsedited  08:48
Ochish/sharhlash
2021-02-28 07:56:15
Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларнинг устамалари бўйича муаммоларга изоҳ берилди

Мақолани ўқиш
Видеони кўриш


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
8.9K views04:56
Ochish/sharhlash
2021-02-27 11:37:35 Эртага, 28 февраль куни соат 12:00 дан бошлаб 4 март кунига қадар давлат ва ҳуқуқ асослари, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология (ўғил ва қиз болалар), мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Қолган ўқув фанларидан ҳам онлайн -репетициялар навбатма-навбат ташкил этилади.

Онлайн-репетицияга қуйидаги электрон манзил орқали кириш мумкин:

http://test.tdi.uz/

Login-test
Parol –test

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
22.4K views08:37
Ochish/sharhlash
2021-02-27 05:56:25 Иккинчи малака тоифасига талабгор пeдагоглар учун ҳам онлайн-рeпeтициялар ташкил этилади!

Нима учун Информатика, Тарбия, Иқтисодий билим асослари, Технология ва яна бир нечта фанлардан онлайн-репетициялар ташкил этилмаяпти?

Ўқув дастурлари ва дарсликларда бўлган ўзгаришлар сабабли, мазкур фанлардан саволлар базаси тўлиқ янгиланмоқда. Ушбу фанлардан онлайн репетициялар кейинги ҳафталарда ташкил этилади!

Мутахассис малака тоифасидаман. Онлайн-репитицияга уланишни хоҳлайман. Нима учун мутахассисга онлайн-репитицияда иштирок этиш имконияти берилмаяпти?

Низомнинг 64-банди: Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига талабгор педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда таълим турлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

2-саволга берилган жавобга шарҳ! Репетицияларнинг асосий мақсади асосий синовларга тайёргарлик кўришдан иборат бўлганлиги сабабли, асосий синовларни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ!

Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?

Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида "тестни якунлаш" тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Таълим инспекцияси томонидан иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун ҳам онлайн-репетициялар ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда.
@uztdi

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
18.5K views02:56
Ochish/sharhlash
2021-02-26 07:10:04 БОЛАЛАР ЁЛҒОН ГАПИРИШНИ КИМДАН ЎРГАНАДИ?

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади...
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади...
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этади...
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
21.8K views04:10
Ochish/sharhlash