Get Mystery Box with random crypto!

Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак? Ол | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. Бунинг учун шунчаки болаларга китоб ўқиб бериш кифоя. "Ортодокс" тиббий порталида шу мазмундаги мақола тақдим этилди.

Мутахассислар тўрт йил давом этган тажрибалар мобайнида 250 нафар бола ва уларнинг оналарини кузатишган - болаларнинг янги сўзларни эслаб қолиши, кейинроқ эса уларнинг билим кўникмалари ва ўқиш техникасига оид хусусиятлари текшириб борилган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ота-она фарзандининг эрта болалик чоғиданоқ у билан шуғулланса - унга китоблар ўқиб берса, ўқилган асарни муҳокама қилса, суратларни биргаликда томоша қилиб, китобни болага ишониб топширса - бу боланинг нутқи равон, хотираси эса мустаҳкам бўлишига пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, бундай машғулотлар болага мактабдаги ўқув дарсликларини яхши ўзлаштириш, ўз фикрини тўғри ифодалай билиш ва тенгдошлари билан осон тил топишишга ёрдам беради.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook