Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 91.68K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 226

2021-12-10 06:37:51 #МУНОСАБАТ

Бўкадаги мактабда юз берган нохуш ҳолат ўрганилди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган нохуш ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. 2021 йил 19 ноябрь жума куни мактабга бораётганда қор ёғиб, кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл бўлган.

Ушбу мактабнинг ёшлар етакчиси мактаб коридорида В.Е.нинг оёғи ҳўл бўлганлигини кўриб синф хонасига олиб кирган ва ўқувчини синф раҳбари Феруза Қўшматовага топширган.

Синф раҳбари ўқувчининг саломатлигидан қайғуриб, болани уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган.

Боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган, она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва бақириб жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган.

Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган.

Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган.

Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни соат 11:45 да Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани судига юборилиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

Суд натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

@muallimlar
17.4K views03:37
Ochish/sharhlash
2021-12-08 07:03:41
Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:

«Азиз ва қадрли ватандошлар!

Мана шу улуғ айёмда халқимизнинг дилидаги бир фикрни яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар энди ҳеч қачон ортга қайтмайди.

Ишончим комил, орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин ғоят қийин ва мураккаб, оғир синовли йилларда Янги Ўзбекистонни бунёд этишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар миннатдорлик билан эслайди.

Барчамизга ана шундай буюк бахт ва шараф ёр бўлсин!

Жонажон Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Сиз, азиз ватандошларимни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман».


@muallimlar
18.2K views04:03
Ochish/sharhlash
2021-12-07 18:55:19
#Педагоглар_аттестацияси

2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган педагоглар онлайн-мурожаат қиладиган (аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш) электрон дастур синов (апробация)дан ўтказилмоқда.

Қидирув тизими орқали қўйидаги ҳаволага ўтилади
http://pedkadr.tdi.uz/pedagogue/sign

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун юқоридаги қадамлар амалга оширилади

@muallimlar
15.6K views15:55
Ochish/sharhlash
2021-12-07 17:30:26
Vazir o‘rinbosari nima uchun "hamma o‘qituvchilar ham 1000$ olmaydi" dedi?

Faqatgina munosiblariniki ushbu miqdorga yetkaziladi! Munosib bo‘lish uchun esa quyidagi talablarga javob berishingiz kerak:

— Kasbiy faoliyatda yuzaga keluvchi muammolarga kreativ yechim topishi;
Liderlik metodlari, xodimlar bilan "networking"ni mustahkamlash sirlarini bilishi;
Strategik o'ylash san'atidan faol foydalanishi.

Xo‘sh, siz yuqoridagi bilimlardan xabardormisiz? Agarda javobingiz "yo‘q" bo‘lsa, havotirlanmang Kasbiy Yuksalish loyihasi bu borada sizga yordam beradi!

Buning uchun hoziroq ko‘k yozuv ustiga bosing!

link https://t.me/joinchat/amGThWB0o6ZmNjhi

Rasmiy sahifamiz @KasbiyYuksalish
11.3K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-12-07 15:31:56
2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган педагоглар онлайн-мурожаат қиладиган (аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш) электрон дастур синов (апробация)дан ўтказилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш учун биринчи қадам!

Қидирув тизими орқали қўйидаги ҳаволага ўтилади
http://pedkadr.tdi.uz/pedagogue/sign

Мазкур ойна очилганда қуйида сўралган талаблар бажарилади:

1.1-телефон рақами киритилади;
1.2-математик амаллар бажрилади;
1.3- "SMS kodni olish" тугмачаси босилади;
1.4-киритилган телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган код киритилади;
1.5-кейинги тугмачаси босилади.

Эслатма: Мазкур дастур синов тариқасида ишлатилмоқда.
Синов жараёнида киритилган маълумотлар инобатга олинмайди ва асосий жараёнлар бошланишидан олдин базадан ўчириб ташланади
Манба

@muallimlar
20.1K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-12-07 09:58:27Мактаб ва боғчалар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади

Жамоат хавфсизлиги концепциясига оид Президент фармони (ПФ-27, 29.11.2021й) билан тасдиқланган стратегияга кўра, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгиланади.

Бу жуда тўғри қарор. Мактаб ва боғчалар қаерда жойлашганидан қатъи назар (у хоҳ марказий кўча бўйида, хоҳ маҳалла ичида бўлсин), тезлик меъёрини ёки 30, ёки 40 км/соат этиб белгилаш керак. Бундан норози бўлиб, "вой-вууууй, нафас олишга рухсат борми ўзи" деб минғирлайдиган айрим ҳайдовчиларга эса эътибор бермаслик керак. Чунки инсон ҳаёти, айниқса мурғак болаларимиз соғлиғи барча нарсадан устун. Токи ўзимизнинг бошимизга тушишини кутиб ўтиришимиз шартмас. Юқоридаги воқеада айтилганидек, фарзанд доғида куйган юзлаб оилаларнинг дарду фиғони, кўз ёшлари ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак.

Мактаб ва боғчалар олдида тезликни шунчаки чеклаш билан ҳам иш битмайди. Имконини топиб барча таълим муассасалари атрофига камера-радарлар қўйиш керак. Давлат бюджетидан бунча харажат қилиш имкони бўлмаса, унда онлайн-аукционларда ўша жойларни хусусий тадбиркорларга сотиш керак. Мактаб ва боғча атрофига камера ўрнатганларга яна қанақадир қўшимча имтиёз ва бонуслар бериш керак. Токи тадбиркорларда мактаблар ёнига камера қўйишга қизиқиш ва мотивация бўлиши керак. Яъни оддий йўлларга ўрнатиладиган камера билан, мактаб ва боғчалар олдида ўрнатиладиган камеранинг устуворлиги фарқ қилиши керак.

Бу ишларни кўп чўзиб ўтирмасдан қилиш керак. Яна кимнингдир фарзанди йўлларда ҳалок бўлишини кутишга ҳожат йўқ.
14.6K views06:58
Ochish/sharhlash
2021-12-07 07:44:51 #AR_приложение_1_класс
Скачайте AR приложение для учебника "Букварь 1 класс"!

Страницы «Ўқитувчи»
Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобильное приложение
10.9K views04:44
Ochish/sharhlash
2021-12-06 19:00:53
10 YOSHDAN 17 YOSHGACHA BOʻLGAN OʻQUVCHILAR DIQQATIGA!

Siz robototexnikaga qiziqasizmi?
Shu yoʻnalishda bir-biridan qiziq gʻoyalaringiz bormi?
Oʻz bilimlaringizni sinash va gʻoyalaringizni amalga oshirish vaqti keldi!

Xalq taʼlimi vazirligi 2021-yil 6-dekabrdan robototexnikaga oid xalqaro tanlovni eʼlon qiladi.
Tanlovda ishtirok etish va shartlari oddiy.
Eng qizigʻi, tanlov sovrinlari juda ham ajoyib:
oʻrin - Apple iMac kompyuteri
oʻrin - Macbook Air noutbuki
oʻrin - iPad Pro plansheti.

Tanlovda ishtirok etish istagida boʻlgan talabgorlar www.technofest.uz sayti orqali oʻz arizalarini qoldirishlari mumkin.
Roʻyxatdan oʻtish joriy yilning 6-dekabridan 31-dekabriga qadar davom etadi.
Gʻoliblar 2022-yil 20-yanvarda eʼlon qilinadi.

Robototexnika ishqibozi boʻlgan yoshlar, oʻz omadingizni sinab koʻrish va qobiliyatingizni namoyon etish vaqti keldi!

Tanlovda faol qatnashing va gʻolib boʻling. Barchaga omad tilaymiz!

Batafsil maʼlumot www.technofest.uz saytida.

Fb |Tg | Web-site
10.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-12-06 10:42:22 #Педагоглар_аттестацияси

Информатика фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар

Қўшимча янгиликлардан иловамиз орқали хабардор бўлинг!
Мобил иловани ўрнатиш

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
12.7K views07:42
Ochish/sharhlash
2021-03-09 18:09:10 Аттестация баҳолаш мезони:

Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

- 75 фоиз ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 75 фоиздан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

- 75 фоиз ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 74 фоиздан 65 фоизгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 65 фоиздан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

- 65 фоиз ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 64 фоиздан 60 фоизгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 60 фоиздан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

Мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

- 60 фоиз ва ундан юқорикўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 59 фоиздан 55 фоизгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
- 55 фоиздан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас

13.05.2019 392-сонли қарор
Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.

«Ўқитувчи» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ
3.6K views15:09
Ochish/sharhlash