Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади? Бу ҳақда маълумот бе | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади?

Бу ҳақда маълумот беришдан олдин алоҳида таъкидлаш керакки, Рамазон Ҳайитининг биринчи куни ҳозирча аниқ эмас. Шариат қоидалари бўйича, Ҳайит куни янги ой кўринишига қараб белгиланади. Шу сабабли ушбу постда айтилган маълумотларни "Ҳайит куни аниқ бўлди" деб талқин қилинмаслигини сўрайман.

Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:

10 апрел, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13 апрел, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

14 апрел, якшанба — барча учун дам олиш куни.


Шарҳ:

Рамазон ойининг 30-куни 9 апрел, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрел, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.

Президент фармонига кўра, 11 апрел, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12 апрел, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.

Демак, 13 апрел, шанба куни барча ходимларга, 6 кунликларга ҳам, 5 кунликларга ҳам ИШ КУНИ бўлади.

Агар мабодо янги ой кўриниши ҳозирги тақвимдан фарқ қилиб қолса, унда дам олиш кунларига ҳам ўзгариш киритилиши мумкин.

Изоҳ: қўшимча дам олиш кунлари 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармони асосида белгиланган.

хушнудбек


«Ўқитувчи» канали

Ойлик маошни ҳисобловчи бот