Get Mystery Box with random crypto!

​​ Малака синовлари бўйича онлайн-репетициялар иштирок этиш бе | Ўқитувчи | muallimlar.uz

​​ Малака синовлари бўйича онлайн-репетициялар иштирок этиш бепул! Бугундан бошлаб 20 та фан бўйича ўқитувчилар иштирок этишлари мумкин.

Хабарингиз бор, айни кунларда Таълим инспекцияси томонидан педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этилмоқда.

Бироқ ушбу вазиятдан ҳам фойдаланиб, педагогларни алдаб пул топишни мақсад қилган айрим ғараз ниятли шахслар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали тест саволларини маълум маблағ эвазига ечиш таклиф этилмоқда.

Ҳурматли Устозлар!

Онлайн-репетицияларда иштирок этиш учун ҳеч қандай маблағ ундирилмайди. Агар Сиздан кимдир ушбу жараёнда иштирок этиш учун пул талаб қилса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишни тавсия қиламиз.

Педагогларнинг мурожаатларига асосан, бугун, 25 февраль куни соат 10:00 дан бошлаб қуйидаги фанлардан онлайн репетициялар бошланади ва 28 февралга қадар давом эттирилади:

кимё
биология
физика
математика
она тили ва адабиёт
география
тарих
инглиз тили
немис тили
француз тили
рус тили
рус тили ва адабиёти
бошланғич таълим
ўзбек тили (давлат тили)
қорақалпоқ тили (давлат тили),
қорақалпоқ тили ва адабиёти
қозоқ тили ва адабиёти,
тожик тили ва адабиёти
туркман тили ва адабиёти
қирғиз тили ва адабиёти

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши бўйича эълон қилиб борамиз.

«Ўқитувчи» саҳифалари

Telegram канал | YouTube | Facebook