Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 91.68K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 220

2022-01-06 19:56:13 Халқ таълими вазирлигида бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланиши масалалари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Халқ таълими вазирлигида соҳада бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланишини назорат қилиш, бошқа органларнинг халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларни мажбурий меҳнатга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш ҳамда тизимда ички назоратни, коррупцияга қарши кураш тадбирларини ташкил этишнинг янги тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Айни вақтда юқорида келтириб ўтилган масалаларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ҳамда Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Йиғилишда Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасига бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш йўналишларни кучайтириш каби қатор вазифалар топширилди. Келгусида амалга ошириладиган кўплаб масалалар белгилаб олинди.

Жумладан, январь-март ойлари ички аудит хизмати ходимлари учун долзарб уч ойлик деб эълон қилинди. Эндиликда ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бўйича алоҳида «қизил» рўйхат аниқ белгилаб олинади. Ушбу ҳудудларда иш ҳақининг молиялаштирилиши ҳамда қўшимча маблағ ажратилиши жараёнлари доимий назоратга олинади. Жорий молиявий йил учун тасдиқланган бюджет харажатларининг мақсадли самарадорлик индикаторларининг ижроси ҳаққоний баҳолаб борилади.

Шунингдек, Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан халқ таълими ҳудудий бўлимлари «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилган ҳолда коррупциявий омиллар комплекс таҳлил қилинади. Ҳар бир идорага «ташхис» қўйиш ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга, ҳар чоракда бўлиб ўтадиган ҳайъат йиғилишида давлат идорасининг марказий аппаратидан тортиб, энг қуйи бўғинидаги вакилигача қамраб олувчи танқидий муҳокамалар ўтказилади. Уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳокимлик вакилларини жалб этган ҳолда коррупция авж олган ҳудудларда «Коррупциясиз ҳудуд» лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилади.

Бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолати профилактикаси таъминланиб, уларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятига замонавий механизмлар жорий этилади.

Йиғилиш доирасида халқ таълими тизими муассасаларида аутсорсинг хизматлари, шунингдек, давлат харидлари, давлат мулки объектлари, давлат-хусусий шериклик соҳалари, «ишонч телефонлари», расмий веб-сайтлари ва бошқа долзарб масалалар бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш мақсадида ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда тегишли маълумотлар базалари билан интеграция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берилди.


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобил илова
4.3K views16:56
Ochish/sharhlash
2022-01-06 07:11:08 Қарийб 80 % россиялик юқори синф ўқувчилари уйга вазифаларни кўчиришади

Skysmart Class платформасининг тадқиқотчилари томонидан ўтказилган сўровномада маълум бўлишича, Россиядаги 11-синф ўқувчиларининг 78% уйга вазифаларини кўчиришади.

5-синфда 32%, 6-синфда 43%, 7-синфда 59%, 8-синфда 78%, 9-синфда 82%, 10-синфда 82% мос равишда ўқувчилар айнан уйга вазифаларни кўчиришади.

Тайёр уйга вазифаларни кўчиришда ўқувчилар томонидан кўрсатилган биринчи асосий сабаб бу- ёмон баҳо олишдан қўрқиш дея кўрсатилган. Йил сайин бу қўрқув кўрсаткичи ортиб боради: 5-синфда 14% мактаб ўқувчиларида бу ҳолат кузатилса, 8-синфга бориб 38% ўқувчилар кундаликларида икки баҳо тушишидан қўрқувга тушишади.

Иккинчи асосий сабаб сифатида вақтнинг етишмаслиги кўрсатилган. Бу ерда асосан 8-синф ўқувчиларида кўпроқ қийинчилик пайдо бўлаётгани аниқланган: ҳар уч ўқувчидан биттаси уйга вазифаларнинг ниҳоятда кўплигини таъкидлашган. 9-10-11 синфларда бу эътироз фоизлари бир қадар пастроқ натижаларни кўрсатган: жумладан 25, 26 ва 20% ни мос равишда.

Сўровномада мактаб ўқувчилари синфлар кесимида қуйидаги мос равишда мактаб дастурларини ўзлаштиришда улгурмаётганликларини кўрсатишган: 5-синфда 3%, 6-синфда 8%, 7-синфда 13%, 8-синфда 20%, 9-10 синфларда 27%, битирувчи 11-синф 20% мос равишда ташкил этган.

Уйга вазифаларни бажаришни хоҳламаётган ва бунга сабаб сифатида бу улар учун қизиқ эмаслигини билдирган ўқувчиларнинг синфлар доирасида қуйидаги кам фоизларни tashkil etgan: 5-синфда 3%, 6-синфда 6%, 7-8 синфларда тахминан 8%, 9-синфда 13%, 10-синфларда 15% ва 11-синфда 11% мос равишда

Ўқувчилар орасида маълум фанни ўрганишдан маъно йўқ деб ҳисоблайдиган ва уни ўзлаштириш учун вақт сарфлашни хоҳламаслигини билдирган ўқувчилар ҳам бўлган. Бу асосан юқори синф ўқувчиларига хос бўлиб, келажакдаги олий таълим муассасасини ва касб карерасини ўзи учун аниқлаштириб олган ўқувчиларга тегишлидир. Тахминан 10-синф 13% ва 11-синф 23% ўқувчилар кераксиз деб ҳисоблаган фанларидан берилган вазифаларни бажаришни истамасликларини билдиришган.

“Кўчириш - бу фақат кам сонли дангасаларга хос эмас, балки оммавий ҳодисадир. Бунга асосий сабаб- паст баҳо ва унинг босимидан қўрқувга тушишдир. Ўсмирин янги мавзуни дарҳол ўрганишга мажбур эмас, унга янги билимларни ўзлаштиришга ёрдам кўрсатиш лозим, аммо мактабларда бунга унчалик ҳам эътибор берилмайди. Кўчирмачиликни бир томондан уй иши ва тестларни битталаб қўлда текширишдан автоматик текширишни жорий этиш орқали, шунингдек, ўқувчиларга бериладиган вазифаларни мантиқий вазифалар билан алмаштириш орқали камайтириш мумкин” – дея фикр билдиради Skysmart Class платформаси мутахассиси Александр Ларяновский.

Сўровнома Россиянинг барча минтақаларидаги 5-11 синфларининг 1700 та ўқувчилари орасида ўтказилган.

Ҳамкасбларингиз билан улашинг, фойдаси тегса хурсанд бўламиз.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобил илова
11.3K viewsedited  04:11
Ochish/sharhlash
2022-01-06 07:07:09
Dasturchilar, ishlab chiquvchilar, testlovchilar, tizim administratorlari, web dizaynerlar va O‘zbekistonning boshqa IT mutaxassislari uchun maxsus "IT Market" platformasining Telegram kanali yaratildi: @itmarket_uz

Ushbu kanalda siz turli mahalliy va xorijiy IT kompaniyalarning eng dolzarb vakansiyalarini topishingiz mumkin!

Eng so‘nggi vakansiyalarni o‘tkazib yubormaslik uchun havolaga o‘ting, kanalga obuna bo‘ling: @itmarket_uz
6.9K views04:07
Ochish/sharhlash
2022-01-05 15:43:52
«Ўқитувчи» мобил иловасини юклаб олинг.

(Илова 'Play market' орқали телефонингизга ўрнатилади)

Мавзулаштирилган видеодарслар
Таълим ҳақида янгиликлар
Тестлар
Vocabulary test (C1-C2)



Ўрнатиб олиш учун

@muallimlar
4.4K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-01-03 16:24:17 Малака тоифасини олиш учун иш тажрибасини оммалаштириш талаб қилинмайди

#Савол:
Ассалому алайкум! Мен 2020 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаб, шу йилдан бошлаб Фориш туманидаги мактабларнинг бирида бошланғич синфларда дарс бериб келяпман. 2022 йил январ-июн ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз хоҳишимга кўра навбатдан ташқари иштирок этмоқчи эдим. Лекин илмий бўлим мудирининг гапларига қараганда, "иш тажрибам оммалаштирилмаганлиги" сабабли иштирок эта олмас эканман! Шу тўғрими?

#Жавоб:
Низомни 5-илова билан тасдиқланган баҳолаш мезонларининг 2-бобида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида баҳоланиши белгилаб қўйилган!

а) очиқ дарс ўтганлиги;

б) ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари;

в) таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги;

г) педагог кадрларнинг ўқув-семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлиги;

д) педагог кадрларнинг профессионал танловларда иштирок этганлиги.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, малака тоифасини олиш учун ўқитувчининг иш тажрибаси оммалаштирилган бўлиши шарт эмас!

Янги тартибга кўра, кўрсаткичлардан бир-нечтасидан баҳоланмаса ҳам, ёки “нол” балл билан баҳоланса ҳам ўқитувчилар малака синовлари натижаларига кўра исталган тоифага эга бўлишлари мумкин! (0+80=80 балл олий тоифа, 2+78=80 балл олий тоифа, 4+76=80 олий тоифа ва ҳоказо)

Ҳамкасбларингиз билан улашинг, фойдаси тегса хурсанд бўламиз.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобил илова
9.4K viewsedited  13:24
Ochish/sharhlash
2022-01-03 15:01:00
Milliy yoki xorijiy universitetning 2-kursiga imtihonlarsiz qabul qilinishni xohlaysizmi? Unda bayram kunlari Bahram Qurbanov bilan vodiyda o'tkazilishi rejalashtirilayotgan bepul seminarlarda qatnashing!



Хотите без экзаменов поступить на 2-й курс национального или зарубежного вуза? Тогда примите участие в бесплатных семинарах с Бахрамом Гурбановым, которые пройдут в праздничные дни в долине!
6.4K viewsedited  12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-03 09:06:02 Директор ўқитувчининг розилигисиз дарс соатларини олиб қўйишга ҳаққи йўқ

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами № 3271) низомга кўра, сентябр ойида ўқитувчиларга бириктирилган соатлардан кейин ўқитувчининг ёзма розилигисиз ундан олиб қўйилиши мумкин эмас.

Бу Меҳнат кодекси 89-моддасига зид ҳаракат ҳисобланади. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Шундай экан директор фақат юқоридаги ҳолатлардагина ўқитувчига тариф асосида бириктирилган дарс соатларини олишга ҳақли бўлади.

Юқорида келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари ҳозирга келиб унинг ёзма розилигисиз олиб қўйилиши мумкин эмас. Бундай вазият юз берган ҳолда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
Мобил илова
11.1K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-01-03 07:48:37
Estoniya: maktab va kollej/litsey oʻquvchilari uchun bepul yozgi maktab; turar joy va oziq-ovqat taʼminlanadi!

Molekulyar va nazariy biologiya yozgi maktabiga maktabning 8-11-sinf oʻquvchilari va kollej/litsey oʻquvchilari qatnashishi mumkin.

Arizalar ingliz yoki rus tilida topshiriladi. Qabul qilinganlar 2022-yil 2-18-avgust kunlari Estoniyadagi yozgi maktab mashgʻulotlarida qatnashadi.

Iqtisodiy imtiyozlar:
– Qatnashish bepul.
– Turar joy va oziq-ovqat taʼminlanadi.
– Sayohat sugʻurtasi xarajatlari qoplanadi.
– Viza olish xarajatlari qoplanadi.
– Borish va kelish xarajatlari qisman yoki toʻliq qoplanishi mumkin.

Arizalar 2022-yil 15-yanvargacha qabul qilinadi.

Batafsil
https://grantlar.uz/school-of-molecular-and-theoretical-biology/

@grantlar
7.8K views04:48
Ochish/sharhlash
2022-01-02 16:28:38
«Ўқитувчи» мобил иловасини юклаб олинг.

(Илова 'Play market' орқали телефонингизга ўрнатилади)

Мавзулаштирилган видеодарслар
Таълим ҳақида янгиликлар
Тестлар
Vocabulary test (C1-C2)



Ўрнатиб олиш учун

@muallimlar
4.4K views13:28
Ochish/sharhlash
2022-01-02 11:36:59 #муҳокама

2022 йилда ТОИФАСИ мавжуд ўқитувчиларнинг маоши алоҳида оширилиши мумкин

2022 йилда олий тоифадаги ўқитувчиларнинг маоши камида 15 фоизга оширилиши мумкин.

Бу ҳақида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида" Фармони ЛОЙИҲАСИнинг 6-бандида маълумот берилди.

Лойиҳага кўра 2022 йилда иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:

Олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;

Биринчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 10 фоизга;

Иккинчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 5 фоизга.

Шунингдек, лойиҳада 2022 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига кўра педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси берилган.

Лойиҳа муҳокамасида иштирок этиш: http://2022-2026.strategy.uz/farmonuz.php!

@muallimlar
8.3K views08:36
Ochish/sharhlash