Get Mystery Box with random crypto!

Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди 2021 йилнинг ф | Ўқитувчи | muallimlar.uz

Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди

2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида
5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Ҳусусан,

камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:

амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.

Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:

- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook