Get Mystery Box with random crypto!

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari M
Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Kanal manzili: @mmtv_o_qituvchisi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.01K
Kanalning ta’rifi

📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Реклама учун: @reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-09-26 07:09:54
Мактаб ва боғча болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси ўта хавфли жиноятчи сифатида қидирувда экан

Блогер Макаренконинг ёзишича, мактаб ва боғчалар учун "Антиструмин" (йод) препаратини етказиб бериш учун кўп миллиардлик тендер ғолиби бўлган "SAMO" МЧЖ эгаси бўлмиш Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида Интерпол ва ФҚБ томонидан қидирилмоқда.

Интерпол ва АҚШ томонидан ўта хавфли жиноятчи сифатида қидирилаётган одамнинг фирмаси бизнинг болаларга дори тарқатмоқда.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
32.3K views04:09
Ochish/sharhlash
2023-09-26 05:57:25
#Биласизми
Мактабларда қайси фанлар икки гуруҳга бўлиб ўқитилади?

Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида "Чет тили" фани;

айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

V — XI синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари";

VIII — XI синфларда "Жисмоний тарбия";

V — IX синфларда "Технология";

X-XI синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари;

таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида "Ўзбек тили" фани;

таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида "Рус тили" фани.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
22.4K views02:57
Ochish/sharhlash
2023-09-25 16:26:02
Мактаб ўзгарганда ота-оналар ўқувчининг emaktab.uz тизимидаги логинини янги мактаб администраторига тақдим этиши керак

Савол:

Яшаш жойимиз ўзгараётганлиги туфайли ўғлимни бошқа мактабга ўтказган эдик. Боланинг мактаби emaktab.uz платформасида қандай ўзгартирилади?

Жавоб:

Ўқувчини эски мактабидаги аккаунтини янги таълим муассасасига ўтказиш учун ота-она янги мактабга ҳужжатларни топшириш вақтида боланинг emaktab.uz тизимидаги логини маълумотларини янги мактаб администраторига тақдим этиши лозим.

Ўқувчи ходимлар томонидан янги таълим ташкилотига логини бўйича қабул қилингандан сўнг, профильида янги ташкилотга кириш таклифи келади. Кейин эса "Хавфсизлик" ёрлиғидаги шахсий профиль созламаларида ушбу таклифни қабул қилиш керак бўлади.

Шундан сўнг боланинг emaktab.uz платформасидаги профили янги мактабга кўчирилади.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
25.1K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-09-25 15:39:48
Astrum energiyasini his qilishga tayyormisiz?

Sun'iy intellekt algoritmlariga asoslangan ta'lim tizimi, eng zamonaviy, yuqori texnologiyalar, qulay sharoitlar va 24/7 ishlaydigan texnologik kampusni siz faqat Astrum IT Akademiyasidan topasiz.

Astrumning yuqori emotsiyali atmosferasini birgina ushbu video orqali his qiling.

Obuna bo`ling:
astrum-bilim | astrumuz



Готовы ощутить энергию Astrum?

Систему образования, основанную на алгоритмах искусственного интеллекта, современные, высокотехнологичные, комфортные условия и технологический кампус 24/7 вы найдете только в Astrum IT Academy.

Ощутите эмоциональную атмосферу Astrum только благодаря этому видео.

Подпишитесь:
astrum-bilim | astrumuz
21.0K views12:39
Ochish/sharhlash
2023-09-25 13:34:33

Мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг юқоридаги видеоси тарқалган эди, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг видеоси кенг тарқалиб, интернет тармоғи фойдаланучилари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат Паяриқ туманидаги 19-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси С.А. томонидан 2022 йил ноябрь ойида (шунда ўқувчи 10-синфда ўқиган) содир этилган. С.А. ушбу видеони Тикток ижтимоий тармоғига жорий йилнинг  23 сентябрь куни жойлаган.

Ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман ҳокимлиги  ходимларидан иборат ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борди. Ўрганиш натижасига кўра, ўқувчи томонидан мактаб мулкига келтирилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Пайaриқ тумани ИИБ томонидан С.А.нинг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жазо қўлланилган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
29.8K views10:34
Ochish/sharhlash
2023-09-25 12:05:58
ММТВ йил якунига қадар аттестация бўйича янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказмоқчи

Эндиликда аттестация имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказиши белгиланган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
23.3K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-09-25 10:59:33
Ustozlar bayrami munosabati bilan texnomart'dan yoqimli yangilik!

25-sentabrdan 15-oktabrgacha, faqat ustozlar uchun 20 mln so'mgacha istalgan texnikani boshlang'ich to'lovsiz 10% chegirma asosida xarid qilishlari mumkin bo'ladi!

*Ustoz va murabbiylarimizni bayram bilan tabriklaymiz!

batafsil: texnomart.uz
71 209 99 44

texnomart - ustozlarimizga yaxshilikka buyursin!

@texnomart
21.1K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-09-25 10:50:46

Абдулла Авлоний илмий-тадқиқот институти фаолияти вазир Ҳилола Умарова томонидан танқид қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Абдулла Авлоний илмий-тадқиқот институтига кутилмаган ташрифи чоғида «Афсуски, ўқитувчиларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнлари аянчли ҳолга келиб қолган, ачинарли томони ўқитувчилар маълум бир тўловлар эвазига қайта тайёрлаш жараёнларига умуман қатнашмай сертификат олиб кетаверган. Сифат қаердан бўлсин. Энг асосий бўғинимиз саналган Авлоний илмий-тадқиқот институти фаолиятини тубдан ўзгартиришимиз шарт. 

Бу муассаса ҳудудий малака ошириш институтларига локомотив бўлиши лозим»
- дея таъкидлаган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
21.3K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-09-25 09:48:12
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!

Халқаро Нордик университети
Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган бўлиб, Финландиянинг Карелиа амалий фанлар университети билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.

1. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4 йил
2. Молия - 12 млн
сўм 4 йил
3. Психология - 11 млн
сўм 4 йил
4. Мактабгача таълим - 11млн
сўм 3 йил

Ўқишни кўчириш истагидагилар фақат 2-курсдан қабул қилинади.

12 та бакалавриат йўналиши;
6 та магистратура мутахассислиги;
4 та Phd илмий даражаси;
Work and Travel дастури хам мавжуд.

Онлайн ҳужжат топшириш:
https://admission.nordicuniversity.org/

Ўқишни кўчириш:
https://transfer.nordicuniversity.org

Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)

Қўшимча маълумот олиш учун:

+998555084400

@nordikedu

Телеграм канал: https://t.me/nordic_edu
21.7K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-09-24 19:06:17 ​​Вазир жамғармаси устамасига малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимлар даъвогарлик қилиши мумкин

Савол:

Кимлар вазир жамғармаси ҳисобидан 9 ой мобайнида бериладиган 5 млн сўмлик устама ёки мукофот пулига даъвогарлик қилиши мумкин?

Жавоб:

Вазир жамғармасидан бериладиган устамаларга умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ҳамда мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимлар даъвогарлик қилиши мумкин.

Қуйидагилар малакали педагог кадрлар ҳисобланади:

ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар;

ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар.

Қуйидагилар мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимлар ҳисобланади:

таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган раҳбар кадрлар, психолог ва кутубхоначилар;

ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ёки ўз маҳорат мактабини ташкил қилган методистлар;

республика бўйича ташаббус кўрсатган, ишлари республика ва халқаро миқёсда оммалашган ёки мактаб таълими тизимида самарали фаолият юритаётган педагог кадрлар;

мобил методик гуруҳлар — Президентнинг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар;

Президентнинг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган ҳудудий кенгашлар.

Демак, хулоса шуки вазир жамғармаси ҳисобидан 9 ой мобайнида бериладиган 5 млн 390 минг сўмлик устама ёки мукофот пулига малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимлар тоифасига кирувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида"ги низом.
Манба.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
32.9K views16:06
Ochish/sharhlash