Get Mystery Box with random crypto!

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari M
Telegram kanalining logotibi mmtv_o_qituvchisi — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Kanal manzili: @mmtv_o_qituvchisi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.01K
Kanalning ta’rifi

📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Реклама учун: @reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-10-05 09:01:32
#байрам
Бугун ҳам ўқитувчилар куни, байрам куни экан

Бугун, 5 октябрь "Бутунжаҳон ўқитувчилар куни" экан.

Барчангизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин устозлар!

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
57.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-10-04 19:11:02
#Фото
Асосий фан олимпиадасининг II (туман, шаҳар) босқичи Республикамизнинг барча туманларида 17-21 октябрь кунлари ўтказилади

Фан олимпиадаси ўтказиладиган фанлар ва ўтказилиш муддатлари билан батафсил юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
112.0K views16:11
Ochish/sharhlash
2023-10-04 06:10:24
Ўқувчиларга дарс машғулотлари вақтида қўйиладиган талабларни биласизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Унга кўра дарс машғулотларида:

тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда  қўлини кўтариб рухсат сўраш;
санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
55.9K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-10-03 14:15:57
Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпмиз. Ҳа, ўзини ойлигиниям ололмаяпти-ю...

"Байрам тугади ҳурматлилар", - деб ёмоқда Раис Бува телеграм канали:

Ўтган куни барча катта-ю кичик амалдорлар устоз ва мураббийлар байрами билан ётволиб табриклашди. Лекин ўқитувчиларга (ақалли йилда бир марта бўлсада) касб байрамида ойлиги тушириб берилмади. Пулсиз байрам байрам бўлармиди?!

Бунинг устига, айрим мактабларда (балки кўпларидадир) ўқитувчиларга агар сувдан қарздорлиги йўқлигини исботлаб бермагунича ойлик-маош- берилмаслиги ҳақида огоҳлантириляпти экан. (Скриншот: Андижон вилояти Балиқчи тумани 19 мактаб гуруҳидан).

Қизиқ, Халқ таълими вазирлиги жойларда водоканалниям ўз составига қўшволди шекилли...

Бечора ўқитувчи, энди ўз пешона тери билан ишлаб топган ойлигини олиш учун водоканални, электросетни, райгазни ишиниям қилиши керак...

Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпмиз.
...ҳа, ўзини ойлигини ололмаяпти-ю...?!

"Горводоканал қаерга қараяпти?" рукнидан

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
28.8K views11:15
Ochish/sharhlash
2023-10-03 10:24:25
Ўқитувчилар учун юқори аниқликда ойликларни ҳисоблаш учун бот ишлаб чиқилди

Тез орада ойликлар ҳам туша бошлайди. Тарификация жадвали ҳам тасдиқланган ва сизга белгиланган ойлик тўғри ҳисобландими?

Ўқитувчи учун базавий тариф ставкасига мувофиқ, юқори аниқликда ойликларни ҳисоблаш учун бот ишлаб чиқдик.

Марҳамат, ушбу ботдан фойдаланиб ўз ойлигингизни ҳисоблаб чиқинг:

@OYLIK_HISOBLASHBOT
@OYLIK_HISOBLASHBOT
29.9K views07:24
Ochish/sharhlash
2023-10-03 09:18:19
#Биласизми
Айрим ўқувчиларга шахсий харажатлари учун пул берилади

Қонунчиликка кўра, таълим муассасасида таълим олаётган вақтида вояга етганлиги (18 ёшга тўлганлиги) муносабати билан васийлиги (ҳомийлиги), оилага тарбияга (патронат) берилганлиги тўҳтатилган ёки бекор қилинган ўқувчиларга шахсий харажатлари учун муассасани тамомлагунларига қадар ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида пул маблағлари берилиши белгиланган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
28.3K views06:18
Ochish/sharhlash
2023-10-02 19:11:11
Ўқитувчилар учун энг яхши 10 та китоб

Мазкур шарафли касб эгалари, шубҳасиз, доимий равишда ўз устиларида ишлашади, китоб ўқишади. Улар учун энг яхшилари қайсилар? Қандай асарлар мутолааси бу касб эгалари учун айнан мос келади?

Букблогер Маҳин Нурсаидова ўқитувчилар учун қуйидаги 10 та китобни энг яхши деб ҳисоблаб, тавсия этмоқда:

1. Шуҳрат. Олтин зангламас

2. Чингиз Айтматов. Биринчи муаллим

3. Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ

4. Абдурауф Фитрат. Нажот йўли

5. Жавлон Жовлиев. Қўрқма

6. Мирмуҳсин. Умид

7. Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат

8. Исмоил Гаспирали. Фарангистон мактублари

9. Робендранат Тагор. Нур ва соялар

10. Чингиз Айтматов. Асрга татигулик кун

Мақолани батафсил Hudud24.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
34.9K views16:11
Ochish/sharhlash
2023-10-02 18:09:02 ПЕДАГОГЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН КАНАЛ

Мазкур каналда малакали юрист (адвокат)лардан таркиб топган жамоа ўқитувчиларимизни қийнаб келаётган долзарб саволларга жавоб бериб келмоқда. Жумладан:

«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан байрам пули барча ўқитувчиларга бериладими?

Ўқитувчиларга уй-жой сотиб олишда субсидия бериладими?

Ўқитувчилар даромад солиғи имтиёзидан қандай фойдаланса бўлади?

Кимларга 50 фоизгача устама берилади?

Ўқитувчидарга имтиёзли субсидия бериш тартиби қандай?

Қайси тоифа ўқитувчиларига икки ҳисса ҳақ берилади?

Кимлар икки лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олиши мумкин?

5 060 000 сўм пул мукофотини қайси тоифадаги ходимлари олиши мумкин?

Педагогларнинг моддий ёрдам олиш тартиби қандай?

Пастдаги каналга аъзо бўлиб, бемалол боғланишингиз мумкин

@yuristlar_maslahati

Telegram
YURIST MASLAHATI
ЎҚИТУВЧИЛАР КУНИДА 460 МИНГ СЎМДАН МУКОФОТ БЕРИЛИШИ РОСТМИ?
27.6K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-10-02 11:56:22

Самарқандлик тадбиркор 1 октябрь куни ўз устозига 2 хонали уй совға қилибди

Вазир Ҳилола Умарова ҳам бу хабарни ўқиб, хурсанд бўлганлиги ҳақида ёзмоқда ўзининг телеграм каналида.

"Ижтимоий тармоқларда самарқандлик тадбиркор ўз ўқитувчисига 2 хонали уй совға қилгани ҳақидаги хабарни ўқиб, рости жуда хурсанд бўлдим.

Устозларни эъзозлаш анъанага айланаётгани рост бўлсин!

Ўз ўрнида, биз ҳам саховатли юртдошимизга миннатдорлик билдиришни ният қилдик",
- деган вазир.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
37.0K views08:56
Ochish/sharhlash
2023-10-02 06:15:39Японияда Ўқитувчилар куни йўқ

Бу воқеани айтиб берарканман, бутун қалбим билан бизнинг жамият ҳам бу даражага етишини истайман, ўқитувчига нисбатан муносабат шу даражада бўлишини, ўқитувчи ҳам шунга муносиб бўлишини.

Бир куни япониялик ҳамкасбим, муаллим Ямамотaдан сўрадим:

- Японияда ўқитувчилар куни қачон нишонланади, уни қай тарзда нишонлайсизлар?

Ямамота саволимдан ажабланиб, шундай жавоб берди:

- Бизда умуман ўқитувчилар куни йўқ.

Унга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Миямга бир фикр келди: "Иқтисодиёт, фан ва техника ривожланган мамлакат нега ўқитувчига, унинг меҳнатига бу қадар ҳурматсизлик билан муносабатда экан-а?" Бироқ...

Ишдан кейин Ямамота мени меҳмондорчиликка уйга таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшаганлиги сабабли биз метрода кетдик. Кечки "тиғиз вақт" бўлгани учун, метро вагонлари одамларга тўла эди. Тиқилинчдан бироз сиқилганча, тутқичдан маҳкам ушлаб турдим. Тўсатдан ёнимда ўтирган отахон менга жой берди. Қари инсоннинг бу қадар ҳурмати муносабатини тушуна олмай, мен унинг таклифини қабул қила олмас эдим. Лекин у ниҳоятда қатъий тургани учун, ўтиришга мажбур бўлдим.

Метродан чиққандан сўнг мен Ямамотадан оқсоқолнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини тушунтириб беришини сўрадим. Ямамота табассум қилди ва менинг муаллимлик кўкрак нишонимга ишора қилиб, шундай деди:

- Бу қария сизнинг муаллимлик нишонингизни кўрди ва мақомингизга ҳурмат белгиси сифатида ўз ўрнини сизга бўшатди.

Муаллим Ямамотанинг хонадонига илк бор ташриф буюрётганим сабабли қуруқ қўл билан бориш бироз ноқулай эди, ва мен бирор совға сотиб олишга қарор қилдим. Мен Ямамотага ушбу қароримни баён қилганимда, у мени қўллаб-қувватлаб, олдинда ўқитувчилар учун дўкон борлигини, у ерда мен арзон нархларда маҳсулот сотиб олишим мумкинлигини айтди. Мен яна ҳиссиётларимни яшира олмай:

- Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими? - деб сўрадим.

Ямамота менинг сўзларимни тасдиқлаб, шундай деди:

- Японияда ўқитувчи – энг ҳурматли касб, энг ҳурматли инсон. Япониялик тадбиркорлар дўконларига ўқитувчилар кирса жуда хурсанд бўлишади ва буни ўзлари учун катта шараф деб билишади.

Японияда бўлган вақтларимда, мен бир неча бор японларнинг ўқитувчиларга қай даражада ҳурмат кўрсатишларига гувоҳ бўлдим. Метрода улар учун алоҳида жойлар мавжуд, улар учун алоҳида дўконлар очилган, ўқитувчилар ҳар қандай транспорт турига чипта олиш учун навбатда туришмайди. Ҳаётининг ҳар бир куни байрамдек бўлганидан кейин, нега энди япон ўқитувчиларига алоҳида байрам керак?

Ушбу воқеани сўзлар эканман, мен бутун қалбим билан бизнинг жамиятимиз ҳам устозларга юксак даражада муносабатда ва ўқитувчилар ҳам бундай юқори мартабага муносиб бўладиган даражага эришишини истар эдим...

Расмда: Урушдан кейин Японияда таълим деярли бошпанасиз бўлган. Дарс жараёнида асосий диққат ўқитувчига ва дарсликка қаратилган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
43.8K viewsedited  03:15
Ochish/sharhlash