Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг юқоридаги видеоси т | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari


Мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг юқоридаги видеоси тарқалган эди, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда мактаб доскасини уриб синдирган ўқувчининг видеоси кенг тарқалиб, интернет тармоғи фойдаланучилари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат Паяриқ туманидаги 19-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси С.А. томонидан 2022 йил ноябрь ойида (шунда ўқувчи 10-синфда ўқиган) содир этилган. С.А. ушбу видеони Тикток ижтимоий тармоғига жорий йилнинг  23 сентябрь куни жойлаган.

Ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман ҳокимлиги  ходимларидан иборат ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борди. Ўрганиш натижасига кўра, ўқувчи томонидан мактаб мулкига келтирилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Пайaриқ тумани ИИБ томонидан С.А.нинг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жазо қўлланилган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi