2023-10-07 07:47:32
Фан олимпиадасида баллар тенг бўлган тақдирда, тестларнинг юқори балл бериладиган қисми бўйича кўп балл тўплаган ўқувчи устунликка эга бўлади Тест натижаларига кўра, ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида
3 нафар ғолиб (1-, 2-, 3-ўринлар) аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Тест натижаларига кўра, ғолиб ўринлар учун бир нечта иштирокчиларнинг
баллари тенг бўлган тақдирда, берилган тест топшириқларининг юқори балл бериладиган қисми бўйича кўп балл тўплаган ўқувчи устунликка эга бўлади
(яъни, 3-ўнликдан (21-30-саволлар) юқори балл тўплаган номзод устунликка эга бўлади. Агар у ҳам тенг бўлса, 2-ўнлик (11-20-саволлар) таҳлил қилинади).
Ҳар бир қисм бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда ўқувчиларга
ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча
3 та очиқ тест
(жавоби ёзиладиган) берилади ва ғолиб аниқланади.
Барча фанлардан тест топшириқлари ММТВ томонидан тузилади ва
махфийлиги таъминланган ҳолда жойларга етказилади.
Жойларга етказилган тест топшириқларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ташкил этиш, олимпиада жараёнларини
(топшириқларни қоғозга чиқариш вақтида, иштирокчилар тест топшираётган вақтида, ҳакамлар ҳайъати ишларни текшираётган вақтда) ижтимоий тармоқларда
(Facebook, Instagram, Youtube) жонли тарзда намойиш қилинишига туман
(шаҳар) ММТБ мудирлари шахсан масъул ҳисобланади.
Барча ҳудудларда олимпиада жараёнлари бир вақтда
соат 11:00 да бошланади.
Топшириқлар иштирокчиларга
ўзбек ёки рус тилларида берилади. Чет тиллар ва қардош тиллар бундан мустасно. Қорақалпоғистон Республикасида туман
(шаҳар) босқичи учун топшириқлар
қорақалпоқ тилига таржима қилиниши мумкин. Бунда таржима қўлёзма шаклда ўқувчиларга тақдим этилишига рухсат берилади.
@Oylik_hisoblashbot -
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
43.2K viewsedited 04:47